Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМ ОЛДИДАН ҲУДУДЛАРДАГИ ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

×

 2022-08-12 09:48:21    82

PDF юклаш
Чоп этиш


        Айни кунда туманимизда мустақиллимгимизнинг 31-йиллик тўйига бағишлаб кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилаётир. Туман ҳудудларида амалга оширилаётган ишлар билан таниши мақсадида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлишди.

        Айтиш лозимки, Сўх туманида бевосита давлатимиз раҳбари эътибори асосида кенг кўламли қурилиш-таъмиралш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Буни ҳар бир ҳудуддаги амалий ишлардан кўриш мумкин.

Девайрон маҳалласида барпо этилаётган янги сел йўли ҳам бевосита мана шу эътибор туфайлидир. Қиймати салкам бир ярим миллиард бўлган бу иншоотда бугун қурувчилар меҳнат қилишаётир. Туман ҳокими бевосита қурувчи ташкилот мутасаддилари билан учрашиб, барча ишларни сифатли этиб бажариш бўйича кўрсатмалар берди. Ҳар бир иш ёхуд амалнинг замирида инсон манфаати мужассам. Бас шундай экан, ҳар биримиз мана шуни назарда тутган ҳолда фаъолият олиб боришимиз зарур.

        Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам "Обод қишлоқ" дастури асосида олиб борилаётган ишлар қалъачаликларни қувонтирмоқда. Бугун дастур асосида маҳаллада янги тиббиёт маскани қурилиши бошлаб юборилган. Шунинг баробарида маҳалладаги тадбиркорлар ҳам ҳудуднинг ривожланишига ҳисса қўшишаётир. Барпо этилаётган янги ва замонавий бинолар ҳам келгусида халқимизга хизмат қилади.

        Туман ҳокими тавсияси билан бугун маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Саховатпеша ҳомийлар кумагида маҳалладаги барча уйлар деворлари сифатли этиб суваб, оро берилмоқда. Ташаббускор ёшлар ва бу ишга бел боғлаган фидоийларга ойлик маош берилади.

        Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 1-сектор маҳаллалари ҳудудидаги аҳоли асосан деҳқончилик билан шуғулланишади. Ҳудудда шунинг баробарида қишлоқ хўжалигини барча соҳаларини ривожлантиришга имконият бор. Айниқса, асаларичилик, балиқчиликни ривожлантиришга бел боғлаган тадбиркорлар борки, бу соҳалардан сезиларли даражада фойда ам олишмоқда. Туман ҳокими маҳалладаги чорвачилик фермасини бориб кўрди ва соҳани ривожлантиришга оид тавсияларини берди.

        Ҳудуддаги бўш тургаан бинолардан фойдаланиб, паррандачилкини ривожлантиришга оид таклиф берган туман ҳокими ишчи гуруҳ аъзолари билан ҳудуддаги мазкур биноларни кўздан кечирди. "Озод" ширкат хўжалиги ҳудудидаги бўш турган бинода эндиликда паррандачиликка ихтисослаштирилган хўжалик ташкил этилади.

        Ширкат хўжалиги ҳудудидаги майдонда бугун тадбиркор Олимжон Домуллоев ташаббуси билан янги ва замонавий уй-жойлар қурилмоқда. Хусусий сектор ҳисобидан қурилаётган мазкур бинолар ҳам фуқароларга кредит асосида берилади. 

        Сектор биносида барпо этилган янги МТТ фаъолияти кўздан кечирилиб, муаммолари ўрганилди. Муассасага тоза ичимлик суви етказиб бериш ва электр энергияси таъминотини яхшилаш юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.

        Ўрганишлар жараёнида туман ҳокими ҳудуд фуқароларини қабул қилди ва уларнинг мурожаатлари бўйича ишлар олиб борилди. Эндиликда фуқаролар муаммолари "Маҳаллабай" тизими орқали уйма уй юриш орқали ўрганилиши ва ҳал этилиши таъкидланди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram