Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОИЛА ТОТУВЛИГИ – ЮРТ ТИНЧЛИГИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИДИР

×

 2022-08-11 18:49:23    105

PDF юклаш
Чоп этиш


     Туман маданият марказида Сўх туманида оилавий ажримлар билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш, шунингдек, хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилиши юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Республика бош прокуратураси, Фарғона вилоят прокуратураси, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизларп бошқармаси бошлиғи ва мазкур соҳага дахлдор бўлган вакиллар иштирок этдилар.

        Тадбирда сўз олганлар Республикамизда оилавий ажримлар билан боғлиқ ҳолатларни бартраф этилишига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳақида гапириб, барча қилинаётган эътибор замирида инсон манфаати мужассамлиги, оила муқаддас даргоҳ эканлигини таъкидладилар ва бу масалага асло бефарқ бўлмаслик лозимлигини қайд этдилар.

Таъкидландики, Сўх туманида оилалар мустаҳкамлигини, уларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жамият фаровонлигини юксалтиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Конституциямизда ҳам оила тўғрисида алоҳида боб ажратилиб, оила манфаатлари муҳофаза қилинаётганлиги ва оила мустаҳкамлиги тамойиллари белгиланиб, кафолатланганлиги бежиз эмас.

 Тадбирда туман миқёсида оилавий ажримлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари хусусида алоҳида тўхтатилди.

Таҳлилларга кўра, Сўх туманида 27 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 4 тасида ажрим ҳолатлари ошган, 23 тасида ажрим камайган. Жами ажрим 20 тага камайган бўлсада, Тул маҳалласида 2 тага (3-5), Газнов маҳалласида 1тага (2-3) ошган. Сариканда маҳалласида 5 та ажрим қайд этилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу кўрсатгич ошмаган бўлсада, юқорилигича қолмоқда.

Тадбирда Республика Бош прокуротураси хотин-қизлар ҳуқуқларни таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зуравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўтаев Ўктам Чориевич, Республика Бош прокуротураси бошқарма бошлиғи Иброҳимов Бахтиёр Тойирович, Республика Бош прокуротураси хотин-қизлар ҳуқуқларни таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зуравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори Юсупов Фахриддин Махсудбекович, Фарғона вилояти прокурори уринбосари Исмоилов Бегзод Алиқузиевич, Фарғона вилояти ҳоким ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи   Ковлонова Комила Анвароваларнинг сўзларида ажрим сабаблари таҳлил қилиб берилди.

Ёш никоҳланувчиларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги оқибати 25 та ажрим қайд этилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврида 6 тага камайган. Фарзандсизлик сабабли ажримлар 4 та бўлиб ўтган йилнинг шу даврида 13 тага камайган. Узоқ йиллар бир оила бўлиб яшамаслик сабабли ажримлар 22 та бўлиб ўтган йилнинг шу даврида 2 та, яъни 20 тага ортгани сўзга чиқган мутасаддилар томонидан қайд этилди.

Тадбир давомида туманда яшаб, намуна бўлаётган бир-неча оилалар ва уларнинг аҳиллиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ажрим ёқасига келиб қолган, бироқ яраштирилган оилалар аъзолари ҳам залда ҳозирлиги ва улар танлаб олинган йўл тўғри эканлиги қайд этииб ўтилди.

Тадбир жараёнида энг намунали оилаларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Худди шундай қимматбаҳо совғалар кам таъминланган, ярашиб олган ва ёш оилалар аъзоларига ҳам топширилди.

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, меҳнат фахрийлари Салоҳиддин Завҳаров, Субҳиддин Шарофиддиновлар ҳам масалага оид ўз фикрларини билдириб, ташкилотчиларга самимий миннатдорчилик билдиришди.

Айтиш жойизки, бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув даврига келиб ҳам Ўзбекистон ўз истиқболи ва келажагини оилани ривожлантириш, уни эъзозлашда, деб билаётгани юқоридаги анъанавий қадриятларимизни янада бойитган ҳолда замонавий, намунали ва фаровон оилани барпо этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

        Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram