Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Миллатга эътибор – келажакка эътибор

×

 2022-08-06 15:19:21    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Миллатга эътибор – келажакка эътибор

         Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг Сўх туманига ташрифи чоғида таълим тожик тилида олиб бориладиган мактаблардаги муаммо ва камчиликлар муҳокама этилиб, бу бўйича Саидов Бахтиёр Одиловичга туман муаллимлари мурожаат этишган эди. Тул маҳалласининг 19-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда туманимизнинг 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синфлар ўқитувчиси Мулложон Файзиддинов бевосита вазир билан учрашиб, куннинг асосий ва долзарб бўлган муаммолари, Сўхлик ўқитувчиларни қийнаётган камчиликлар ҳақида мурожаат этган эди.

         Жорий йилнинг 25-26-март кунлари бошланғич таълим фанидан малака (тест) синовларида иштирок этган  педагог кадрларнинг жавоб натижаларини ҳисоблашда (фақат тожик тилидаги ўқитувчиларнинг!) бир неча омиллар туфайли улар етарли балларни йиға олмаган. Бу ҳолат 90 фоиздан ортиқ муаллимларда аниқланган(!). Хўш бунга сабаб нима? Находки ўқитувчиларнинг билими бугунги меъёрлар талабига жавоб бера олмаса? Мана шундай саволлар билан ўқитувчиларимиз халқ таълими вазирига мурожаат этишди ва ушбу муаммони ечилишида амалий кумак сўрашди.

         Маълум  бўлишича, тест синовлардаги саволларда кўп техник хатолик,  соҳага оид бўлмаган саволлар, “Методика” ва “Малака ошириш курслари” тожик тилида йўқлигига қарамай мана шу фанлардан саволлар борлиги аниқланган.

         Мулложон Файзидиновнинг сўзларига кўра, бу ҳолат нафақат  Фарғона вилоятида, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида  ҳам  кузатилган.

         Халқ таълими вазири кумаги ва Республика А. Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ректорининг амалий ёрдами билан ўқитувчилар учун муаммо бўлиб қолган аттестация масаласи ижобий ҳал этилди. Етарли балл тўпламаган ўқитувчиларга имконият яратиб берилди.

         Демак, энг асосий муаммо таълим тожик тилида олиб бориладиган мактабларда барча таълим-тарбия жараёнлар ўқувчи ёшларнинг ўз она тилларида олиб борилиши лозим. Қувонарлиси шундаки, тумандаги аксарият мактабларда таълим тожик тилида олиб борилади ва бевосита далатимиз раҳбари эътибори ва соҳанинг жонкуяр вакиллари саъй-ҳаркати асосида бугун ўртадаги муаммо ва камчиликлар ҳам бартараф этилаётир.

         Мулложон Файзидиновга халқ таълими вазири томонидан бевосита вазирликнинг интернетдаги палтформасида тожик тилида ҳам бўлим очилиши ва ушбу бўлимга масъул этиб ушбу ёш муаллим бириктириши ҳақида айтилган эди.

         Дарҳақиқат, таълим-тарбия масаласи бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, соҳага берилаётган эътибор замирида фарзандларимиз, ўсиб келаётган баркамол авлод тақдири мужассам. “Янг Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади” дея бежиз таъкидламаган давлатимиз раҳбари.

         Қувонарлиси, Ўзбекистонда бугун аксарият миллат намояндалари мактабларда ўз она тилларида таҳсил олишади, улар учун давлат раҳбари эътибори доирасида барча шарт-шароит ва қулайликлар яратиб берилган. Бу эътибордан самарали фойдаланиш соҳа вакилларининг масъулиятига боғлиқ.

         Сўх туманидаги учрашувдан сўнг Мулложон Файзиддинов халқ таълими вазири томонидан берилган топшириқларни бажаришга киришди. Вазир тавсияси билан Республика А. Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий - тадқиқот институти ректори Аюбхон Раджиев билан учрашди.

         Бевосита ректор кўмаги билан Сўхлик тажрибали ўқитувчилар томонидан 20 дар ортиқ она тили, ўқиш, тасвирий санъат, математика, табиатшунослик, технология фанларига оид материаллар таржима этилиб, слайдлар яратилди ва илмий-тадқиқот институтининг мутахассислари томонидан тожик тилидаги видеодарсликлар тасвирга олинди. Бу видеодарсликлар асосан мактаб ўқитувчиларига мўлжалланган бўлиб, мазкур видеодарсликларда юқорида номлари тилган олинган фанларда инновацион, замонавий метод ва технологиялардан фойдаланиш усуллари  аниқ маълумотлар билан кўрсатиб ўтилган.

         - Ушбу видеодарсликларни яралатилишида бизга туманимизнинг ёш ва истеъдодли ўқитувчилари яқиндан ёрдам беришди. Мен шундай жонкуяр ва фидоий ўқитувчиларимиз борлигидан ғурурландим, рости. Абатта, берилаётган эътибордан бугун биз самарали фойдаланишимиз керак. Мен ўз миннатдорчилигимни 2-сонли УЎТ мактаби  ўқитувчиси Санжар Ҳисомовга баён этмоқчиман. Чунки бу ёш ва ижодкор муаллим барча слайдларни таржима этиш ва бевосита видеодарсликлар яратилишида мен билан ёнма ён эди. Ҳали олдимизда катта режаларимиз бор. Уларни амалиётда татбиқ этилишида бизга жонкуяр ўқитувчиларнинг кумаги жуда керак ва лозим, - дейди биз билан сўҳбатда Мулложон Файзидинов.

         Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Сўх туманида фаолият олиб бораётган педагогларимизга Республика малака ошириш институти билан ҳамкорлик жуда кўп муаммоларни бартараф этилишида кўмаклашди.

         Чунончи, "Узлуксиз касбий таълим" платформасининг амалиётга жорий этилиши, шунингдек, педагог-ўқитувчиларга малака ошириш шаклида танлов эркинлиги яратилиши, таълим тожик тилида олиб борилаётган мактаблар учун шу тилда малака ошириш курсларининг яратилаётганлиги Сўх тумани ўқитувчилари учун катта янгиликдир.

         Таълим тожик тилида олиб бориладиган мактабларнинг муаммоллари алоҳида руйҳатда ҳам шакллантирилди. Унда йигирмадан ортиқ муаммо ва камчиликлар ёзилган ва ушбу муаммолардан бугун халқ таълими вазирлигининг барча бўлимлари хабардор ва уларнинг ечими бўича амалий ишлар олиб борилмоқда.

         - Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири қабулхонасида мени вазир маслаҳатчиси Абдуманнон Холмирзаев яхши кутиб олди. Анча сўҳбатлашдик. Вазирнинг бевосита топшириғи билан вазирликнинг барча сектор раҳбарлари мен билан сўҳбатлашишларини эшитиб, рости, озгина ҳаяжонладнми. Нахотки? Бир нафар қишлоқ муаллими билан бутун вазирлик ходимлари сўҳбатлашишини қачон эшитгансиз? Бу Президент бошлаб берган ислоҳотлар самараси, бу эътибор натижасидир, - дея ҳаяжон билан Мулложон ўз сўзларига давом этди.

         - Халқ таълими вазирининг маслиҳатчиси Холмирзаев  Абдуманнон Субҳонович бошчилигида вазирликнинг барча секторлари раҳбарлари ва мутасадиилари билан самимий сўҳбатлашдик.

         Самимий сўҳбат чоғида Сўх тумани ҳамиша вазирлик нигоҳида эканлиги алоҳида таъкидланди ва билдирилган барча мурожаат ва таклифлар албатта, ҳал этилиши ҳам қайд этилди.

         Таълим тожик тилида олиб борадиган мактабларда методика дарсликларини яратиш, вилоят ва туманлардаги халқ таълими бўлимларида тожик тили методистлари лавозими жорий қилинишини таъкидлаган методика бошқарма бошлиги Ойбек Давлетбоев таълимни ривожлантириш учун Мулложондек фидоий ўқитувчилар сафи кенгайишига умид билдирди.

         Умумтаълим мактабларида шу кунгача фан олимпиадалари ўтказиб келинар эди. Бироқ, таълим тожик тилида олиб бориладиган мактабларда бу жараён ҳам ҳаминқадар эди. Вазирлик вакили Мирзоҳид Иброҳимов асосий фан олимпиада саволларини тожик тилига ҳам таржима қилишини таъкидлаб, босқичма босқич ҳама фанларнинг олимпиада саволлари тожик тилига ўгирилишини айтиб ўтдилар.

         Тошкентдаги сафар кунлари жараёнида Республика таълим маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида бўлиб, бу даргоҳ раҳбарияти билан учрашган Мулложон бир олам тассуротлари билан ўртоқлашди.

         - Республика таълим марказининг раҳбари Шуҳрат  Сатторов билан сўҳбатда у кишини муомала маданияти ҳамда жамоасининг ҳамжиҳатлиги мениқувонтирди. Шуҳрат Сатторов тожик тилидаги мактаблар учун Республика таълим маркази томонидан  барча шароитлар яратилиб берилишини таъкидладилар, - дея сўзларига давом эттирди Мулложон.

         Бу йилдан бошлаб йиллик тақвим-режалари  тожик тилига ҳам таржима қилиниши, Республика таълим маркази жамоаси айнан  Сўх туманига келиб семинар ўтказиши ва туманда марказ мутасаддилари томонидан  доимий семинарларни ташкил этилиши, тожик тилида адабиётлар яратилиши учун алоҳида эътибор қаратилиши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, дарсликларнинг сифатига эътибор қаратиш ва маҳоратли мутахассисларни жалб этган ҳолда барча дарсликларнинг таржима қилинши ҳам қайд этилди.

         Тожик тилида диктант, баён, иншо китобларини яратилиши ва методика китобларини чоп этилиши масаласи ҳам таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов тамонидан қўллаб-қувватланди. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини туман, вилоят ҳамла республика миқёсида оммалаштириши алоҳида эътиборга олинадиган бўлди.

         Таълим марказида куп йилдан буён фаъолият олиб бораётган устозлар Таваккал Чориев ва Жуманазар Эшонқуловларнингг меҳнати таълим тожик тилида олиб бориладиган мактаблар учун жуда катта аҳамиятга эга эканлигини Мулложон бизга таъкидлади.

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев билан бўлиб ўтган сўҳбатда ҳам Сўх туманидаги таълим-тарбия истиқболлари муҳокама этилди.

         Сўҳбат чоғида Сўхлик ўқитувчи педагогларга навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш имконияти яратилгани, мурожаат қилиш ва сертификатларни электрон юбориш каби янгиликлар барчага манзур бўлганини таъкидлар экан, сўхлик педагогларнинг мурожаатлари батафсил ўрганиб чиқилгани учун ёш муаллим инспекция раҳбарияти ва ходимларига устозлар номидан миннатдорчилик билдирди.

         Ўзаро суҳбатда Таълим инспекцияси бошлиғи Давлатимиз раҳбари томонидан педагогларнинг жамиятида мавқейини ошириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилганини таъкидлар экан, устозларни қўллаб-қувватлашга, уларга таълим сифатини ошириш йўлида кўмаклашишга доим тайёр эканлигини маълум қилди.

         Шунингдек, келгусида Сўх туманига бориб педагогларни қизиқтирган мавзуларда семинар ўтказиш ва таълим сифатини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни биргаликда ҳал қилиш бўйича ҳамкорликда иш олиб борилиши айтиб ўтилди.

         Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, бугун таълим-тарбия соҳасига берилаётган эътибордан бутун Сўх тумани аҳолиси, айниқса, таълим тожик тилида олиб борадиган мактаблар педагогик жамоаси ва ўқувчилар жуда мамнун ва миннатдор. Ёш, ижодкор ўқитувчи Мулложон Файзидинов айни вақтда бошланган эзгу ишларни давом эттиришга бел боғлаган. Унга ушбу хайрли ва эзгу мақсадли ишларида омадлар тилаймиз!

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати