Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"Маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар самарадорлиги" мавзусида амалий-кўргазмали семинар бўлиб ўтди

×

 2022-08-06 14:52:42    132

PDF юклаш
Чоп этиш


"Маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар самарадорлиги" мавзусида амалий-кўргазмали семинар бўлиб ўтди

         Бугун туман маданият марказида ЎЗбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими ташаббуси билан "Сўх тумани: маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар натижадорлиги" мавзусида вилоят амалий-кўргазмали семинари бўлиб ўтди. "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" деган эзгу ғоя остида ўтказилган мазкур тадбирда вилоятимизнинг туман ва шаҳарлари маънавият ва маърифат марказлари раҳбарлари, Сўх тумани фаоллари, маънавият тарғиботчилари иштирок этдилар.

         Тадбирда қатнашган ва сўз олган Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Маъсуджон Сулаймонов мазкур тадбир истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйини муносиб кутиб олиш учун ўтказилаётганлигини таъкидлаб, илк тадбир учун Сўх тумани бежизга танлаб олинмаганлиги хусусида ҳам гапирди.

         Мазкур тадбирда "Мустақиллигимизнинг 31-йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" деган бош ғоя асосида тарғибот ишлари" хусусида вилоят "Маърифат" тарғиботчилар жамияти гуруҳ раҳбари Шавакт Тўйчиев маърўза қилди.

         Очиқ, самимий мулоқот тарзида ташкил этилган мазкур тадбир шеърхонлик кечасига уланди. Туманимизга ташриф буюрган Фарғона давлат университети устозлари, шоир ва ёзувчилар ўз сўзларида Ватанни шеърлар ила тараннум этдилар.

         Тадбир давомида бир гуруҳ маънавият тарғиботчиларига вилоят бўлимининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати