Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"Маънавият карвони" Сўхдан старт олди

×

 2022-08-06 14:47:18    85

PDF юклаш
Чоп этиш


"Маънавият карвони" Сўхдан старт олди

         Бугун туманимизнинг Сойбозор массивида мустақил Ватанимизнинг 31-йиллигига бағишлаб "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" эзгу ғояси остидаги маънавий-маърифий тадбирнинг биринчи қисми бўлиб ўтди. Мазкур тадбир "Сўхда маънавият шукуҳи" мавзуси остида ўтказилмоқда.

         Туманнинг Сойбозор мавзесида меҳмонларни кутиб олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев уларга Сўх ва унинг таърихи ҳақида маълумот берди. Шеър ва назм ила кутиб олинган меҳмонлар ёш авлоднинг истеъдодидан баҳраманд бўлдилар. Туман баркамол авлод маркази ва туман болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўз ижод намуналарини меҳмонларга тортиқ қилишди.

         ЎЗБЕКИСТОН Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари туманда икки кун давомида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказадилар. Туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари Гулшанжон Ибрагимовнинг маълумотига кўра, туманга вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари маънавият ва маърифат марказлари раҳбарлари, ёзувчи ва шоирлар ташриф буюришди.

         Нуронийлар чойхонасида ташкил этилган бир пиёла чой устидаги самимий сўҳбат шеърхонлик ва мушоира кечасига уланиб кетди. Сўзга чиқганлар истиқлол ва унинг неъматларини тараннум этдилар ва мазкур тадбирнинг икинчи қисми эртага бўлиб ўтади ва айни дамда мазкур тадбир давом этяпти.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати