Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"Саховат ва кўмак" жамғармаси - эҳтиёжманд фуқаролар пуштибони

×

 2022-08-06 14:40:43    158

PDF юклаш
Чоп этиш


"Саховат ва кўмак" жамғармаси - эҳтиёжманд фуқаролар пуштибони

         2022 йил 1 январ ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб рақамларида 57 миллион 867, 93 минг сўм қолдиқ маблағлари мавжуд бўлиб, ўтган олти ой давомида вилоят бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларига 1 миллиард 058 миллион 773 минг сўм маблағ йиғилди.

          Ўтган олти ой давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарори асосида қарийб 785  оилага 1 миллиард 086 миллионн 441 минг сўм маблағ сарф этилди.

         Жумладан, маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Ўтган олти ой давомида “Темир дафтар”га киритилган 785 нафар фуқароларни моддий қўллаб қувватлашга 1 миллиард 086 минг 441 сўм маблағ йўналтирилган бўлса, бундай тадбирлар мунтазам давом эттирилади.

         “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим молиявий манба бўлиб хизмат қилмоқда.

         Мазкур дафтарга кирган 147  нафардан кўпроқ хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун 86 миллион 377 минг сўм маблағ йўналтирилган.

         Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қариялар каби эҳтиёжманд оилаларнинг 638 нафарига 1 миллиард 064 минг сўм маблағ йўналтирилди.

         2022 йил 1 июл ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларида вилоят бўйича 156 миллион 114 минг 153 сўм пул маблағлари мавжуд.

                  Расулжон Мирсаидов - Туман "Маҳалла" хайрия жамоат

                                                        фонди раиси