Ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади
2022-08-03 13:46:47 130
Ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади
Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:
▫️ юридик шахслар учун – 4 йил;
▫️ жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади.
Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун қуйидагича йиғим ундирилади:
▫️жисмоний шахслардан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) БҲМнинг 20 фоизи (60 минг сўм);
▫️ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) БҲМнинг15 фоизи (45 минг сўм);
▫️юридик шахслардан БҲМнинг 1,5 баравари (450 минг сўм) миқдорида.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.
Абдуманоф Умридинов - Сўх туман Адлия бўлими Давлат
хизматлари маркази шўъба мудири