Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 103 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Маҳаллаларимизда тўй-ҳашамларни ўтказилиши ҳам тартибга солинадими?

×

 2022-08-03 13:42:05    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллаларимизда тўй-ҳашамларни ўтказилиши ҳам тартибга солинадими?

         Куз фасли яқинлашгани сари халқимизнинг саъй-ҳаракати, ширин ташвишлари ҳам кўпаяди. Бир томондан баҳорда экилган неъматлар сарҳисоби, иккинчи томондан олинган фойида ҳисобидан тўйлар ўтказиш, яъни ёз фасли бизнинг туманда тўй-ҳашамлар мавсуми ҳисобланади. Хўш, бу йилги мавсумда Сўх туманида тўй-ҳашамлар қай тартибда, қандай ўтказилади? Албатта, бу савол барчани бирдек қизиқтириши табиий ҳол.

         Айни шу масалага бағишлаб Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида йиғилиш ўтказилди. Туман маданият марказида ўтказилган мазкур тадбирда маҳалланинг аҳли иштирок этдилар. Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдушукур Турабоевлар қатнашган мазкур табдирда тўй-ҳашам ва оилавий маросимларни ўтказиш тартиби муҳокама этилди.

         Мазкур тадбирда сўз олганлар тўй-ҳашамларни ўтказиш энг долзарб ва муҳим мавзу эканлиги, муаммолиги, ҳар йили бу бўйича тадбирлар ўтказилиши ва тадбирдан сўнг яна тўй ўтказилишида тартиб-қоидалрга риоя этмаслик ҳолатлари кўп учраётгани хусусида гапиришди. Дарҳақиқат, тўй-ҳашамларни ихчам ўтказиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик фуқаролар манфаатини кўзлаб амалга оширилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Бироқ, баъзи фуқаролар бундай тартиб-қоидаларга риоя этмаслигини қандай тушуниш мумкин? Бу тўқликка шўҳлик эмасми?

         Мана шу каби саволларга мазкур тадбирда жавоб изланди. Кўп музокаралар ва фикр-мулоҳазалар асосида маҳалланинг тўй-ҳашам ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича ягона тартиби қабул қилинди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати