Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Вилоят ишчи гуруҳи Сўх туманида

×

 2022-08-02 16:41:21    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ишчи гуруҳи Сўх туманида

         Айни дамда туманимизда бўлиб турган Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Исақов Хожиқўзижон бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман ҳудудларида бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлар жараёнини кўздан кечирмоқда. Электр энергияси, табиий газ, йўл масалалари, сув таъминоти, "Обод қишлоқ" дастурининг ижроси, амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, бажарилаётган ишларнинг сифати кўздан кечирилмоқда.

         Туманнинг Қалъача маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури асосида амалга оширилаётган ишлар, 20-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва 3-сонли ИДУМдаги таъмирлаш ишлари, маҳаллада барпо этилаётган янги тиббиёт маскандаги ишлар жараёнини кўздан кечирган вилоят ҳокими ўринбосари ишларни сифатли этиб бажарилиши бўйича мутасаддиларни қаттиқ огоҳлантириб, бажарилаётган ишларда масъулиятни тўлиқ ҳис этган ҳолда фаолият юртитиш юзасидан кўрсатмалар берди.

         Маҳалла ҳудудидаги электр энергияси, газ таъминоти, ичимлик суви таъминотига доир ишлар ҳам вилоят бошқарма бошлиқлари иштирокида муҳокама этилди. Эслатиб ўтамиз, бугун Қалъача маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалла ҳудудида Жавпая массивини суғориш учун қурилаётган насос станциясидаги ишлар жараёни ҳам ўрганилди.

         Тул маҳалласидаги 19-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам айни кунда реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Қурувчи ташкилот мутасаддилари билан бўлиб ўтган сўҳбат жараёнида вилоят прокурори ўринбосари томонидан ҳар бир бажарилаётган иш назоратга олинишини қайд этган вилоят ҳокими ўринбосари соҳадаги коррупцион ҳолатларга барҳам бериш, зиммасига юкланган вазифага бефарқлик билан қараш каби иллатларга ҳам тегишли чоралар кўрилишини таъкидлади.

         Бажарилаётган реконструкция ишларидан энг аввало сифат талаб этилиши таъкидланди. Қурувчи ташкилот мутасаддиларига йўл қўйилган камчиликларни тезда бартараф этиш юзасидан қаттиқ топшириқ берилди.

         Девайрон маҳалласида қурилган кўп қавтли уй-жойлардаги бугунги ишлар жараёни ҳам ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Янги уйларни газ, сув ва электр билан таъминлаш маслаласи жараёни ҳам соҳа вакиллари билан муҳокама этилди. Молиялаштириш ишларнинг аҳволи ҳам ўрганилди.

         Ишчи гуруҳ вакиллари куннинг ииккинчи ярмида ҳам ўз фаолиятини давом эттиради.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати