Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сувҳидин-ота Шарофиддинов: - “Ҳалол меҳнат қилинг, албатта, ажрини кўрасиз”

×

 2022-08-02 16:36:48    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Сувҳидин-ота Шарофиддинов: - “Ҳалол меҳнат қилинг, албатта, ажрини кўрасиз

         Сувҳидин-ота Шарофиддиновни Президентимиз Фармони билан "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофтланганини эшитиб, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги секторлар раҳбарлари отахонни табриклагани уларнининг хонадонида бўлишди. Туман ҳокими, ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар отахонни ушбу юксак мукофот бидан табриклаб, анчагина гурунглашдилар. Табрик баҳона Сўх ТВ ижодкорлари ҳам отахонни самимий муборакбод этдилар.

         - Меҳнат ва сидқидилдан қилинган саъй-ҳаракат, Ватан равнақига ҳисса қўшган инсон албатта натижага, смарага эришади. Инсон ҳалол меҳнат қилсагина камолотга етади, ҳурмат ва иззатга сазовор бўлади. Бугун мендан бахтли инсон йўқ, чунки Президентимизнинг эътибори туфайли Ватаннинг ушбу юксак мукофотига сазовор бўлдим. Бу мукофот эътибор ва эътироф натижасидир. Ёшларга насиҳатим - ҳалол меҳнат қилинг, албатта, ажрини кўрасиз, - дея сўз бошлади отахон.

         Сувҳидин-ота Шарофиддиновнинг асл касби - ўқитувчилик. Бир неча йил бошланғич синфлар муаллими сифатида фаъолият олиб борган. Ҳаётининг асосий қисмини халқ хизматига бағишлаган. Нафақага чиқгунга қадар маҳалла раиси бўлиб ишлаган Сувҳидин-ота Шарофиддинов бугун қарилик гаштини сўрмоқда.

         Фурсатдан фойдаланиб, отахонни яна бир маротиба ушбу мукофот билан қутлаймиз. Юзга киринг, мана шундай хушчақчақлик ва нур-тароват Сизни ҳаргиз тарк этмасин, бор бўлинг!

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати