Етакчининг оромгоҳдаги бир куни
2022-07-29 16:40:48 142
Етакчининг оромгоҳдаги бир куни
Сўх туманида фойдаланишга топширилган болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бугун барча Сўхликларнинг севимли масканига айланиб қолган.
Ўқувчилар ёзги таътил даврида мароқли ҳордиқ чиқариб янги ўқув йилига янгича куч ва ғайрат билан боришлари таътилни қанчалик мазмунли ўтказиши билан бевосита боғлиқ. Бу жараёнда албатта ёзги оромгоҳларнинг ўрни беқиёс.
Бугун ушбу оромгоҳда Сариканда ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасанов томонидан "Етакчининг оромгоҳдаги бир куни " лойиҳаси амалга оширилди.
Лойиҳа аввалида ёшлар етакчиси оромгоҳда болаларга яратилган шарт-шароитлар билан тўлиқ танишди. Тўртинчи босқичда Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинидан 12 нафар ўқувчи-болалар оромгоҳда дам олишаётир.
Оромгоҳда кун давомида "Ёшлар овози", "шахмат ва шашка", "компютер билимдони", "ёш китобхон" ва "ёш мусаввир" каби мусобақалар билан бирга "Биз ёшлар одам савдосига қаршимиз" шиори остида аксия ҳам ўтказилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати