Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 161 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Milliy tiklanish” ижтимоий-сиёсий газетаси мухбири Абдуғаффор Омонбоев имзоси билан эълон қилинган “1294-сонли антиқа қарор ёхуд Сўх тумани ҳокими Фарғона вилояти етакчиси Хайрулла Бозоровнинг топшириғини ҳам ин

×

 2022-07-29 16:36:12    99

PDF юклаш
Чоп этиш


“Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Milliy tiklanish” ижтимоий-сиёсий газетаси мухбири Абдуғаффор Омонбоев имзоси билан эълон қилинган  “1294-сонли антиқа қарор ёхуд Сўх тумани ҳокими Фарғона вилояти етакчиси Хайрулла Бозоровнинг топшириғини ҳам инкор этаётганини қандай тушуниш мумкин?” сарлавҳали мақоласига Сўх тумани ҳокимлигининг

РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

 

ЖУРНАЛИСТ ЭШИТГАНИНИ ЭМАС, КЎРГАНИНИ ЁЗИШИ КЕРАК

  “Milliy tiklanish” газетасининг шу йил 27 июль кунги 27-сонида эълон қилинган  мазкур мақолада Сўх туманида бўлаётган ўзгаришлар ёритилиши баробарида туманнинг Янгиариқ маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳамдамжон Мухторовнинг тилидан ёзиб олинган важлар бир томонлама таҳлил қилинган.

  Мақолада бевосита Сўх туманида тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлаётгани қайд этилган.

Президентимизнинг алоҳида қарори билан Сўх туманида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётган, қатор ижтимоий ва  ишлаб чиқариш объектлари қурилаётган, тадбиркорлик ва бизнес субъектлари учун катта имкониятлар яратилаётган, аҳолини банд қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш каби қатор ижобий ўзгаришлар бўлаётган бир паллада газетада ҳолатни объектив ва холис ўрганмай эълон қилинган   мақола бизни ажаблантирди, албатта.

  Мақолада келтирилган биринчи ҳолат – Сўх тумани деҳқон бозори ҳудудидан фуқаро Ҳамдамжон Мухторовга мазкур бозор бошқарув йиғилишининг 2-сонли қарорига асосан савдо дўкони қурилиши учун ер майдони ажратиб берилган ва фуқаро томонидан олинган 125 кв-метр ер майдонига қурилган иншоот Сўх тумани ҳокими Ф. Усаровнинг 2019 йил 15 июндаги 1294-сонли қарори билан бузиб ташланганлиги ва бунинг учун тадбиркорга компенсация пули берилмаганлиги қайд этиб ўтилган.

   Ҳақиқатан ҳам, ушбу ҳолат туман ҳокимлигининг мутасадди ходимлари томонидан ўрганилган ва бу бўйича туман молия бўлими томонидан 2019 йил 17 октябрь куни Фарғона вилояти прокурори У. Б. Қосимовга 317-сонли, Сўх тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Шарипов номидан Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Тошпўлатовга 2019 йил 16 декабр куни 607/2-сонли алоқа хатлари асосида тўлиқ маълумотлар берилган.

  Вилоят прокурори ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари номига чиқарилган алоқа хатларига асосан фуқаро Ҳамдамжон Мухторовга туман “Деҳқон бозори” МЧЖ маъмурияти томонидан тузилган шартномаси туман ҳокимининг розилигисиз, ўзбошимчалик билан тузилганлиги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 212-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 29. 05. 2006 йилдаги 97-сонли карорининг 1-6об, 6-бандида кўрсатилгандек “Ўзбошимчалик билан барпо этилган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморат-иншоотлар киймати туланмаслиги” тушунтирилган.

   Мақолада яна бир ҳолат – фуқаро Дилшоджон Мухторов, яъни Ҳамдамжон Мухторовнинг ўғлига туманнинг Навобод маҳалласи Малбуд массивининг 12-контуридан мих ва шуруп ишлаб чиқариш учун 30 сотих ер майдони ажратилиши ва ушбу ер майдонини ажратиб бериш ва сотиб олиниши учун ташкил этилиши кўзда тутилган очиқ аукцион савдолари пайсалга солиб келаётгани кўрсатилган.

  Ушбу масала ҳам ҳокимликнингг мутасадди вакиллари томонидан ўрганилган ва ўрганиш натижасида мазкур 12-контур ҳудудидан юқори босимли газ қувури ўтганлиги боис, қурилиш ишларини амалга ошириш рад этилган. Бунга Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигининг қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг 2.05.06.97 ни 4-жадвал,1-банди (юқори босимли магистрал газ қувурларининг муҳофаза майдони 100 метр) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 585-сонли (“Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”) қарори ҳам асос бўла олади.

  Мақолада Сўх туманида Президентимизнинг 2020 йил 8 августдаги 4798-сонли “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида янги савдо мажмуа – “Сўх савдо комплекси” қурилганлиги, бироқ 4 (!) йилдан бери ушбу комплекс фойдаланишга топширилмаётганлиги ҳам қайд этилган.

  Бу бўйича Сўх тумани ҳокимининг 2022 йил 13 январ куни “Ровон маҳалла фуқаролар йиғини Сояко массивидаги янги қурилаётган буюм бозорини қисман (1-қисми) фойдаланишга кабул килиш тўғрисида”ги 9-11-159Қ/22-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорида “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори 2-бобининг 7-бўлимида кўрсатиб ўтилган “Бозор фаолиятини ташкил этиш бозор ташкил этиш учун ажратилган ер участкасини ижарага олувчи юридик шахс томонидан таъминланади. Кўрсатиб ўтилган юридик шахс акциядорлик жамияти шаклида ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади, унинг муассисларидан биттаси мажбурий тартибда устав фондидаги улуши камида 51 фоиз бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органи бўлиши керак”, эканлиги кўрсатиб ўтилган.

    Шунингдек, вилоят ҳокимининг 2021 йил 16 апрель кунги 172-Ф сонли фармойишига асосан “Сўх савдо комплекси” муҳандислик коммуникация инфратузилмасини яхшилаш максадида ҳудудни асфальтлаштириш ҳамда электр тармоғи тортиш ва трансформатор ўрнатиш билан боғлиқ харажатларга вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 1 100 000 000 (бир миллиард бир юз миллион) сўм маблағ ажратиб берилган.

  Ҳозирги кунда “Сўх савдо комплекси” савдо дуконларининг кўп қисмида электр тармоғи уланмаганлиги, бозор ҳудудида канализация мавжуд эмаслиги, ўт ўчириш қўнғироқлари ўрнатилмаганлиги аниқланган.

   Буюм бозори, яъни “Сўх савдо комплекси”га тумандаги тадбиркорларни жалб этиш мақсадида тегишли идоралар вакиллари таркибида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳар бир тадбиркорга алоқа хатлари берилган бўлсада, тадбиркорлар томонидан бозорда савдо булмаётганлиги, харидорлар бормаслигини рукач қилиб, яъни бу мажмуа фаолиятидан фойида йўқлигини баҳона қилиб, ўзлари бозорда савдо-сотиқ жараёнини йўлга қўйиш учун бирон ташаббус кўрсатишмаяпти. Лекин мажмуанинг бир қисмида бозорни юритиш учун тадбиркорларга туман ҳокимлиги томонидан барча шароитлар яратиб берилган.

   Айни кунда мажмуанинг қолган қисмида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.

  Халқ манфаатдор бўлса, фуқароларимиз пешона тери билан қилган меҳнатлари туфайли даромад манбаига эга бўлса, давлат ҳам манфаатдор бўлади. Бироқ, ўз манфаати йўлида фуқароларимизни бугунги сиёсат ва давлатчилигимизга тескари қилиб кўрсатаётган кимсалар ҳам орамизда афсуски, йўқ эмас.

  Биз - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳар доим қонун устувор эканлигини ёдда тутишимиз, давлатимиз қонунлари бизнинг манфаатимизга хизмат қилишини асло унутмаслигимиз лозим. Қонунга хилоф равишда қилинган ҳар бир амал ё ҳаракатга, албатта, қонуний баҳо берилади. Бирон алоҳида шахснинг манфаатига қонунни суистеъмол қилган ҳолда интилиш ёки ҳаракат қилишнинг ўзи қонунбузарлик ҳисобланади.

  Мақолада келтирилган ҳар бир факт ёхуд воқеликни алоҳида шахс нуқтаи назаридан келиб чиқиб “таҳлил” этиш, берилган материални обдон ўрганмасдан уни эълон қилиш журналист одоби – профессионал  этикага тўғри келмайди. Ҳар икки томонни эшитиб, адолат билан хулоса  қилиб, муаммо холисона ёритилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бизнингча, журналист эшитганини эмас, кўрганини ёзиши керак. Мана шу холис ва тўғри ахборот бўлади. Шунинг учун мухбир Абдуғоффор Омонбоевни Сўх туманига таклиф қиламиз. Бу ерда олиб борилаётган ишлар, тадбиркорларга муносабат, аҳолини рози қилиш йўлида олиб борилаётган ишларни ўз кўзи билан кўриб, холис фикрини газетага берсин.

             Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати