Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 133 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"Маҳаллабай" тизими бўйича Девайрон маҳалласида ўрганишлар олиб борилди

×

 2022-07-25 16:04:21    84

PDF юклаш
Чоп этиш


"Маҳаллабай" тизими бўйича Девайрон маҳалласида ўрганишлар олиб борилди

         Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ 1-сектор ҳудудидаги Девайрон маҳалласида бўлишди. Уйма уй юриш орқали ҳудуддаги муассасалар ва аҳоли муаммолари атрофлича ўрганилди.

         Айтиш лозимки, Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси фаъолиятига баҳо бериб, айнан халқни қийнаётган муаммо ва камчиликларни ўрганиш ва уларга зарурий ечим топиш юзасидан маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика испектори билан ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича туман ҳокими керакли кўрсатмалар берди.

         Айтиш лозимки, амалга оширилаётган янгиланишлар қаторида маҳалалда ўз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар ҳам бор. Туман ҳокими мутасадди идоралар вакиллари билан маҳалладаги 15-сонли давлат МТТда бўлишди ва ушбу муассасада олиб борилаётган ишларни кўздан кечиришди. Сув тошқини оқибатида зарар кўрган муассасани табиий офатлардан сақлаш ва ҳимоялаш бўйича олиб борилган ишлар таҳлил этилди ва бундай ишларни жадаллаштириш бўйича амалий ишлар олиб бориш учун тегишли идоралар раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

         Маҳалладаги кам таъминланган, ижтимоий кумакка муҳтож фуқаролар, ногиронлиги бор шахслар ва тиббий ёрдамга эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан манзилли хабар олинди. Икки нафар фуқарога тиббиёт амалиёти ўтказиш ва даволанишга сарфланадиган маблағ ҳокимлик томонидан амалга оширилиши таъкидланди.

         Маҳаллада бугун ҳам ободонлаштириш ишлари кенг қулоч ёйган. Бу ишда тадбиркорлар ўзларининг чексиз ҳиссаларини қўшмоқда.

         "Happy kids academy" оилавий-нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари, "Келажак бунёдкори" медали соҳибаси Шабнам Адҳамбекова саъй-ҳаракати билан бугун ушбу муассасага янги бино қурилмоқда. Қурилиш ишларини кўздан кечирган туман ҳокими тадбиркорга омадлар тилади.

         Маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳам "Маҳаллабай" тизими орқали ўрганилди. Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш юзасидан мана шундай амалий ишларни мунтазам ўтказилиши қайд этилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати