Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз!
2022-07-21 17:18:48 133
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз!
Бугунги кунда муқаддас ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, “Жаҳолатга қарши – маърифат” тамойили асосида ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Сўх тумани Сариканда маҳалласида ёшлар ўртасида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш, ёшларни дунёвийлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳозирги кунда ёшлар орасида учраб тураётган турли оқимларга билмасдан қўшилиб кетиш ҳолатлари, ҳамда Ватанимиз равнақига путур етказмоқчи бўлиб турган диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, уларни олдини олиш, динлар ўртасида ўзаро ишонч, турли динларга эътиқод қилувчи инсонлар ўртасида ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, тинчлик ва тотувликни тарғиб қилиш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирга ташриф буюрган Республика Дин ишлари бўйича қўмитанинг бош мутахасслари Ш. Умаров ва Т. Паттаев, Сариканда ёшлар етакчиси Ҳ. Ҳасанов, маҳалла имом-хатиби З. Соиловлар сўзга чиқиб, дин ниқоби остида фаолият олиб бораётган турли диний экстремистик ташкилотларнинг ёшларни алдов йўли билан ўз сафларига қўшиб олаётганидан, ёшларни бундай гуруҳлар таҳдидидан доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиши кабилар тўғрисида фикр ва мулоҳазаларни билдириб, ислом дини инсоният, жамиятимизда фақатгина меҳр-муҳаббат, дўстлик, эзгу ишларни амалга оширишга даъват этувчи ягона дин эканлигини, бугунги кунда тинч ва осуда осмон остида яшаб, билим олаётганимиз учун доимо шукроналик ҳисси ҳеч биримизни тарк этмаслиги лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ва ёшлар ўртасида бу каби учрашувларни тез-тез ташкил қилиш ва ўтказиб туришга келишиб олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати