Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ

×

 2022-07-21 15:55:25    124

PDF юклаш
Чоп этиш


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ

 

            Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унга шароит яратиб берувчи ҳолатларни бартараф этишга улкан эътибор берилганлиги мамлакатимизда коррупция ҳали ҳам жамият ҳаётининг қисми сифатида мавжудлигини кўрсатади.  Давлатдаги барча ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар таркибида коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида тузилмалар ташкил этилиб, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Коррупция исмли мазкур иллат бартараф этиш бўйича жаҳон ҳам жамияти томонидан юқоридаги каби қонунлар ва бир қатор самарали ишлар амалга оширилган бўлсада, лекин ҳанузгача уни бартараф этишни имконияти йўқ.

Хусусан, коррупцияга унга бериладиган жазони оғирлаштириш орқали курашиш самарали йўл эмаслигини, жазолаш функцияси орқали корруцияни йўқотиб бўлмаслигини чет эл давлатлар қонунчилиги мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Хусусан, Хитой ҳалқ демократик республикасида корруцион ҳолатга йўл қўйган мансабдор шахслар муқаррар жазо ўлим жазосига ҳукм қилинсада, коррупция ҳолатлар ҳалигача учраб турибди.

Ҳалқимизда бир нақл бор - “касални даволагандан уни олдини олган авзал”. Хўш, мен бу билан нима демоқчиман. Биз корруцияга эмас, корруцияга шарт-шароит яратиб бераётган ҳолатларга қарши курашишимиз ва аҳоли саводхонлигини ошириш орқали коррупцияга қарши курашишни узоқ муддати ва самарали механизми яратишимиз мумкин. Бу меҳанизмни ишлаши давлат органларини ички ва ташқи назорат тартибидаги назорат тизими кенгайтириш билангина чекланмасдан халқ назоратини ҳам кучайтириш мухим роль ўйнайди. Ҳалқ назоратини оммавий ахборот воситаларига эркинлик бериш йўли билан амалга оширишимиз мумкин.

Коррупцияга қўйидаги ҳолатлар шарт-шароит яратиб бериши мумкин:

  • Аҳолини давлатни назорат қилишдаги суст иштироки;
  • Давлат секторида хизмат қилаётган давлат хизматчиларини даромадларини хусусий секторга топиш мумкин бўлган даромадлардан камлиги;
  • Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиниши;
  • Мамлакат юқори бошқарув олганларининг аҳолидан узилиб қолганлиги;
  • Инфляциянинг юқори даражаси;
  • Мамлакатдаги диний ва ахлоқ қоидалари. 

Бугунги кунда мамлакатимизда учраётган коррупция ҳолатлари мансабдор шахслар ёки пора таклиф қилаётган шахсларнинг ҳуқуқий онги пастлигидан келиб чиқаётганлиги йўқ, улар коррупция ва пора бериш оқибатлари ҳақида била туриб мазкур жиноятга қўл уришмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиш даркорки, биз жамиятни коррупцияга нисбатан дунёқарашини ўзгартириш орқали аҳоли саводхонлигини оширишимиз ва коррупцияга шарт-шароит яратиб бераётган ҳолатларни бартараф қилишимиз лозим.

 

 

 

Шерзод Мадумаров, жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси