Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 142 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Аҳоли дорихоналар фаъолияти ва хизмат кўрсатишидан розими?

×

 2022-07-21 15:47:10    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли дорихоналар фаъолияти ва хизмат кўрсатишидан розими?

         Бугун Республикамизда аҳолига сифатли ва замон талабларига мос равишда тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшироқ йўлга қўйиш мақсадида олиб борилаётган амалий ишлар инсон манфаатига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Дори воситалари савдоси ва етказиб бериши билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари зиммасига ҳам ушбу йўналишда катта масъулият юкланган.

         Бироқ, соҳада айрим муаммо ва камчиликлар ҳам борки, ушбу муаммоларни ечими юзасидан туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарларига аҳоли номидан кўпгина мурожаатлар тушмоқда.

         Айниқса, сотилаётган дори воситаларининг нархи, туман марказий шифохонаси ҳудудидаги дорихоналарда аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилаш, туну кун навбатчиликда ишлайдиган аптекалар тизимни ташкил этиш юзасидан мурожаатлар тушган ва ушбу масалаларни ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида туман марказий шифохонасида хусусий дорихоналар мутасаддилари билан учрашув ташкил этилди.

         Учрашувда туман давлат солиқ инспекцияи бошлиғи Фарид Турабоев иштирок этиб, тадбиркорлар томонидан солиқ мажбуриятларини бажарилиши бўйича кўрсатмалар берди, шунингдек, ҳар бир тадбиркор аҳоли билан мулоқотда муомала маданиятига риоя қилиши ҳамда савдодан тушган нахт пулларни вақтида банк муассасаларига топшириш буйича огоҳлантирилди.

         Учрашув давомида шифохона ҳудудидаги ҳар бир дорихона ҳафтада навбат билан икки кундан 24 соатли иш режимида ишлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Тушлик ва кечки овқатланиш тартибини ҳам келишилган ҳолда ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди. Асосий мақсад – аҳолига маданий ва узлуксиз, сифатли хизмат кўрсатиш.

         Албатта, инсон қадри ва манфаати барча нарсадан устундир ва бундай тадбирлар ҳам “Инсон қадри учун” деган тамойилни амалга ошириш учун қўйилган мустаҳкам қадамдир.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати