Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Чашмада давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиши аниқ бўлди

×

 2022-07-08 18:37:57    139

PDF юклаш
Чоп этиш


Чашмада давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиши аниқ бўлди

         Аввал хабар берганимиздек, Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиши юзасидан амалий ишлар олиб борилиб, бевосита янги МТТ га ер майдони танлаш ишларида вилоят мактабгача таълим бошқармаси мутасаддилари иштирок этган эди.

         Бизга берган маълумотларга кўра, мазкур янги муассаса замонавий бўлиб, 300 ўринга мўлжалланган ва мутахссисларнинг сўзларига кўра, бундай мактабгача таълим ташкилоти қурилиши ва замонавийлиги жиҳатидан жаҳон андозаларига жавоб бера олади.

         - Албатта, давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиши бўйича мен депутат сифатида кўп идораларга бордим, депутат сўрови юбордим, мутасаддилар билан бевосита ва билвосита сўҳбатлар қилдим ва қувонарлиси, бу масала Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифи ва вилоят фаоллари билан ўтказган учрашувида ҳам алоҳида тилга олинди. Халқ манфаати йўлида қилинган ҳам бир амал хайр ва савоб ҳисобланади, - дейди биз билан сўҳбатда Чашма маҳалласидан туман Кенгашига сайланган депутат, фахрий журналист Камолиддин Азизов.

         Янги ва замонавий, ҳар жиҳатдан барча андозаларга жавоб бера оладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти 11-сонли УЎТ мактаби ёнида қурилади.

         Вилоятдан келган лойиҳачилар туман мутасаддилари билан ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан маслаҳат қилдилар.

         - Лойиҳа ишлари якунига етгач, янги давлат МТТ қурилиши яқин кунларда бошлаб юборилади, - дейишди биз билан сўҳбатда лойиҳа мутасаддилари.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати