Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 140 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи - кўнгилочар тадбирлар макони

×

 2022-07-08 18:33:34    135

PDF юклаш
Чоп этиш


Болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи - кўнгилочар тадбирлар макони

         Туманимизнинг Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қуриб, фойдаланишга топширилган болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бугун ёшларимизнинг энг севимли масканига айланиб қолган. Чунки бугун бу масканда турли маънавий-маърифий, маданий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда.  

         Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Аҳмаджон Ғоибовнинг бизга берган маълумоига кўра, куни кеча оромгоҳда Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими ташаббуси билан "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

         Гўзал оқшом оғўшида ўтказилган мазкур тадбирда оромгоҳда дам олаётган болажонлар иштирок этдилар. Улар учун турли қизиқалри ўйинлар ташкил этилиб, энг чаққон ва энг фаол болажонлар иштирокчилар орасидан танлаб олинди.

         Қувонарлиси шундаки, қизиқларли кечган ўйин-мусобақаларда оромгоҳ педагогик жамоаси ҳам фаол иштирок этди. Тадбир якунида энг фаол бўлган болажонларга эсдалик совғалар тақдим этилди.

         Дарҳақиқат, болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бугун ёшларимизнинг энг севимли маконига айланган. Тадбир ташкилотчиларининг бизга берган маълумотига кўра, бундай кўнгилочар ва қизиқарли тадбирлар ўқув йили бошлангунга қадар мунтазам ўтказилади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати