Қурбон Ҳайити арафасида кам таъминланган оилалар фарзандаларининг "Суннат тўйи" ўтказилди
2022-07-08 18:29:39 146
Қурбон Ҳайити арафасида кам таъминланган оилалар фарзандаларининг "Суннат тўйи" ўтказилди
Халқимизга хос эзгу ва хайрли удум-анъаналар борки, айни байрам ва ҳайит кунлари кенг қулоч ёяди ва бу албатта, инсонлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат-иззат ва меҳр-оқибат туйғуларини янада мутаҳкамлашга хизмат қилади.
Қурбон Ҳайити арафасида "Дўстлик" истироҳат боғида туман мактабгача таълим ташкилоти бўлими ташаббуси билан туман ҳудудидаги 4 та болалар мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланадиган болажонларнинг "Суннат тўйи" ўтказилди.
Мазкур хайрия тадбирида иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари барча болажонларни бу шодиёна кун билан табрикладилар.
- Сизлар ва умуман, эҳтиёжманд, ижтимоий кумакка муҳтож бўлган фуқароларимиз бизнинг доимий эътиборимиздасизлар. "Инсонга наф келтириш олий бахт" деган мақолга таяниб, биз - секторлар раҳбарлари ҳар доим Сизларни қўллаб-қуввталашга, ижтимоий ёрдам ва кумак беришга тайёрмиз.
- Ҳар йили бўлимимиз томонидан саховатпеша ҳамкорларимизни жалб этган ҳолда мана шундай хайрия амалларни ижро этишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз озгина бўлса ҳам, ёнинимзда фаолият олиб бораётган ватандошларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашдан иборат, - дейди туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Гулноза Усмонова.
Тадбир давомида секторлар раҳбарлари болажонларга қимматбаҳо совғалар - велосипедлар ва уларнинг оналарига ҳам ҳадялар тақдим этдилар.
Тадбир ёш санъаткорларнинг дилтортар наволари ва чиройли рақслар билан янада файзли ўтди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати