Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ёз ўтмоқда соз

×

 2022-07-07 18:32:47    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёз ўтмоқда соз

         Болалар ёзги таътил даврини мазмунли ўтказиш мақсадида туман “Баркамол авлод” болалар мактаби маъмурияти томонидан турли тадбирлар ташкилланиб, ўтказилмоқда. Болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида ўтказилган тадбир ҳам барча иштиркочилар қалбида катта таассурот қолдирди.

         Сўх туман халқ таълими ходимлари касаба уюшмалари ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир ҳам болажонларга катта завқ бағишлади.

         Тадбирда дастлаб, “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари иштирокчилар диққатига ўзлари ясаган асбоб-дастгоҳ ва турли кўринишдаги ўйинчоқларни намойишга қўйишди ва ташкил этилган кўргазма орқали томошабинлар туманнинг ёш ихтирочилари маҳоратидан баҳраманд бўлдилар.

         Мазкур болалар мактаби тўгарак раҳбарлари иштирокида тренинг, мастер класс, маҳорат дарслари, ижодий ишлар кўргазмаси ташкиллаб ўтказилди.

         Шунингдек, тадбир давомида “Иқтидорли” ва “Ҳунарманд” тўгарак аъзолари оромгоҳдаги барча ўқувчиларга таёрланган ижодий ишларини амалий тарзда бевосита ясаб кўрсатиб бердилар.

         Таътил мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ҳам болажонларга керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди. Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳам тадбир иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.

         Ўтказилган профилактик тадбир давомида болажонлар учун ёнғин-қутқарув фаолиятида фойдаланиладиган махсус техника ва воситалар намойиши ўтказилди. Шундан сўнг, ёнғин содир бўлганда хонани тарк этиш усуллари ажойиб ўйин тарзида ўргатилди.

         Чўкиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилиб, чўкаётган инсонни қутқариш ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари амалда бажариб кўрсатиб берилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати