Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 159 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Туманимиздаги "Дўстлик" истироҳат боғи қайта таъмирланади

×

 2022-07-07 17:53:40    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиздаги "Дўстлик" истироҳат боғи қайта таъмирланади

         Айтиш лозимки, Сўх туманида давлатимиз раҳбари эътибори асосида кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик, қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. "Дўстлик" истироҳат боғи ҳам айнан Президентимиз эътибори ва ташббуси билан барпо этилган дам олиш маскани ҳисобланади.

         Бироқ, айрим маълум сабабларга кўра, анча муддат мазкур истироҳат боғи эътибордан четда қолиб кетди. Аниқроғи, фаолият олиб бормади ва номига муносиб бўлмади.

         Туман "Дўстлик" истироҳат боғида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев боғни барпо этган тадбиркор ва мутасадди идоралар вакиллари билан учрашиб, истироҳат боғини талаб даражасига келтириш ва қайта таъмирлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

                        Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати