Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 138 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сўх туманида Қирғизистон республикаси вакиллари иштирокида дўстлик кечаси бўлиб ўтди

×

 2022-07-06 19:12:35    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида Қирғизистон республикаси вакиллари иштирокида дўстлик кечаси бўлиб ўтди

         Бугун Сўх тумани маданият марказида Қирғизистон республикаси Баткен районининг Сўх туманидаги маданият кунлари доирасида “Санъат – дўстлик кўпригидир!” шиори остида дўстлик кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда Қирғизистон республикаси Президентининг Баткен вилоятидаги вакили, Баткен райони ҳокимлигининг вакиллари, қўшни республиканинг маданият ва санъат намояндалари иштирок этишди.

         Меҳмонларни, Баткен райони ҳокими Учкунбек Жоробаев ва Баткен райони администрацияси вакилларини ўзгача ҳурмат ва иззат, нон-туз билан кутиб олган Сўх тумани ҳокимлиги мутасаддилари Қирғизистон республикаси намояндаларини маданият саройига таклиф этдилар.

         Меҳмонлар маданият саройида Қирғизистон республикаси вакиллари томонидан ташкил этилган кўргазмани томоша қилишди. Тадбир иштирокчиларига қирғиз миллатига мансуб мусиқа асбоблари, ўй-рўзғор буюмлари ҳақида маълумотлар берилди.

         Маданият кунларига бағишлаб ўтказилган тадбирда сўз олган Қирғизистон республикаси Баткен райони ҳокими Учкунбек Имамалиевич Жоробаев ва Сўх тумани ҳокими Сайидмусаев Сайидбаҳром Сайидбурҳонович икки қардош халқ дўстлиги ва ўзаро қўшничилик муносабатлари минг йиллардан бери давом этиб келаётгани, икки қўшни миллатнинг бозори ҳам, мозори ҳам бир эканини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, адабиёт ва санъат, маданий, транспорт ва бошқа соҳаларидаги ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб бораётганини қайд этдилар.

         Дарҳақиқат, икки қардош халқ дўстлиги ва ўзаро ҳамкорлиги асрлар оша бугугни кунгача етиб келган ва ушбу ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва дўстона муносабатларни янги босқичга кўтарилишида икки давлат раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти мўҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Нургожоевич Жапаровларнинг ҳиссалари беқиёслигини алоҳида таъкидлаш лозим.

         Тадбир давомида Баткен тумани ҳокими ва Сўх тумани ҳокими бир-бирларига ҳурмат рамзи сифатида совғалар улашдилар.

         Икки қардош туман раҳбарлари томонидан 2022 йилнинг иккинчи ярмига мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик, дўстлик, қўни-қўшничиликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжат – ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Туман раҳбарлари келажакдаги мустаҳкам ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар.

         Тадбир давомида Қирғизистон республикаси президентининг чегара масалалари бўйича Баткен вилоятидаги вакили Мамарчан Тойчиевич Раҳимов, Қирғизистон республикаси президентининг Баткен вилоятидаги вакилининг биринчи ўринбосари Тулаев Маруфхан Каримович, Қирғизистон Республикаси маданият ва спорт вазирининг Ўш вилоятидаги вакили Топчубай Досбаевлар ҳам сўзга чиқиб, икки давлат ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга чиқиб янада мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида тилга олдилар. Меҳмонларга туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев қимматбаҳо совғалар тақдим этди.

         Сўнг навбат Қирғизистондан келган санъат усталарига берилди ва улар ижросида дўстликни тараннум этувчи кўй-қўшиқлар янгради. “Қариндас” қўшиғидан бошланган дўстлик кечаси “Лазги” ва “Наҳори нашта”нинг қирғизча талқини билан давом этди. Саҳнада хиром этган қирғиз сулувларининг жаззоб рақслари тадбир иштирокчиларини ҳам рақсга тушишга ундади.

         Яқин кунларда Қирғизистон республикаси Баткен районида Сўх туманининг маданият кунлари бўлиб ўтади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати