Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Туман ҳокими иштирокида Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида оммавий қабул ўтказилди

×

 2022-07-05 09:58:02    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокими иштирокида Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида оммавий қабул ўтказилди

         Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва фуқароларни қийнаётган масалаларни бартараф этилишида оммавий ва сайёр қабулларни ташкил этиш энг мақбул йўл ҳисобланади. Шунинг учун, Республикамизда ба бўйича алоҳида тизим яратилган ва ушбу тизим орқали олдимизда кўндаланг бўлиб турган муаммо ва камчиликлар имконият доирасида бартараф этиляпти.

         Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев қатнашди ва туман корхона-ташкилот, идора ва муассасалар вакиллари иштирок этган мазкур оммавий қабулда маҳалла аҳли ўз муаммолари билан мурожаат этдилар.

         Оилавий номуросаликлар, маҳаллада ичлимлик суви, табиий газ, электр энергиясига боғлиқ бўлган муаммолар, ички йўлларни таъмирлаш, давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган ободончилик ишлар назоратини йўлга қўйиш, давлат томонидан ажратилган маблағлар толон-торож бўлмаслик учун жамоатчилик назоратини кучайтириш, бунинг учун туман ҳокимлиги томонидан ваколатли вакилларни бириктириш, Сўх дарёси қирғоғидаги экин ер майдонларни сув тошқинидан ҳимоялаш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан маҳалла аҳли туман ҳокимига мурожаат этдилар.

         Ўтказилган оммавий қабулда аксарият муаммолар тегишли идоралар вакиллари иштирокида ҳал этилди ва муддат талаб этиладиган масалар ижроси юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

         Ленбур маҳалласида жойлашган 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти айни кунда "Openbudget" маблағлари ҳисобидан таъмирланмоқда.

         Таъмирлаш жараёнини кўздан кечирган туман ҳокими мутасаддиларга таъмирлаш ишларига бефарқ бўлмаслик, ишлар сифатини яхшилаш ва бажарилаётган ҳар бир ишни назорат қилиш юзасидан қаттиқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

         Маълумот учун: умумий ҳисобда туманда 2022 йил “Ташаббусли бюджет” 1-босқичи натижалари бўйича жами 2 870. 0 млн сўмлик 5 та таклифлар ғолиб деб топилган. 17-сонли давлат МТТ ни таъмирлаш ишларига салкам 300 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати