Сўх туманидаги кўп квартирали уйларнинг том қисмлари жорий таъмирланди
2022-07-02 15:17:31 148
Сўх туманидаги кўп квартирали уйларнинг том қисмлари жорий таъмирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5152-сонли қарори ижросини таъминлаш, 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида, Фарғона вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Сўх тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Фирдавс Турабоевнинг сўзларига кўра, Сўх тумани Офтобру маҳалла фуқаролар йиғини “Дашт” кўчасидаги 1, 2, 3, 4-сонли кўп квартирали уйларнинг том қисмлари "Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК буюртмачилигида жорий таъмирланди.
Мазкур таъмирлаш ишларига 193 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Маълумот учун: Сўх туманида жами 14та кўп қаватли 188 хонадондан иборат уйлар мавжуд бўлиб, умумий масоҳати 9846 минг квадрат метрни ташкил этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати