Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Хотин-қизлар фаолларининг асосий вазифалари ва уларни амалга ошириш механизмлари юзасидан тадбир ўтказилди

×

 2022-07-02 15:12:40    164

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотин-қизлар фаолларининг асосий вазифалари ва уларни амалга ошириш механизмлари юзасидан тадбир ўтказилди

         Хотин-қизлар мавқеини жамиятда мустаҳкамлаш, Республикамизнинг барча жабҳаларида хотин-қизлар ва аёллар иштирокини таъминлашга қаратилган ишлар мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда намоён бўлмоқда. Давлатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришларда хотин-қизларнинг ўрни ҳам уларнинг фаолияти туфайли кўзга кўринаётир. Маҳаллаларда иш бошлаган хотин-қизлар фаолллари фаолияти  ҳам айни аёлларимизнинг жамиятда ўз мавқеларини мустаҳкамлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

         Айтиш лозимки, хотин-қизлар фаоллари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича бугун амалий ишлар қилинмоқда. Сўх тумани ҳокимлигида ўтказилган очиқ мулоқот ҳам шу масалага бағишланди ва унда Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, секторлар раҳбарлари, Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Раъно Турдибоева, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Камила Кавлановалар иштирок этди.

         Тадбирни очиб берган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев масала юзасидан маълумот берди ва сўзлари давомида туманда ташкил этилган оила ва хотин-қизлар бўлими фаолияти хусусида тўхталди.

         Очиқ мулоқот давомида сўз олган Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Раъно Турдибоева мазкур соҳани ривожлантириш бўйича қабул қилинган Фармонларда белгиланган имтиёз ва имкониятлар, хотин-қизлар фаоллари томонидан оилалар ва хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш, оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этиш,  хотин-қизлар фаолларининг иш фаолиятидаги учраётган муаммо ва таклифларини эшитиш ҳамда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича керакли тавсиялар берилди.

         Шунингдек, Оила ва  хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Президентимизнинг жорий йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-87-сон Фармонида хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, хотин-қизлар ўртасида маънавий-ахлоқий қадриятларни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича муайян тадбирлар белгиланганлиги, муддатлари ва масъуллар аниқ кўрсатилганлигига алоҳида эътибор қаратди.

         Раъно Турдибоева Сўх туманида фаолият бошлаган хотин-қизлар фаолллари ва умуман туман оила ва хотин-қизлар фаолияти ўрганилгани ва ўрганиш натижалари хулосалари ҳақида гапириб, ушбу йўналишда янада самаралироқ ишлаш юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

         Шу билан бирга, хотин-қизлар билан боғлиқ ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларни олдини олиш борасида мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари ва хотин-қизлар фаолларининг асосий вазифалари ва уларни амалга ошириш механизмлари, шу жумладан хотин-қизлар фаоллари томонидан ижтимоий хизматларни маҳаллада ташкил этиш чора-тадбирлари хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.

         Очиқ мулоқот давомида иштирокчиларнинг масалага оид берган саволларига мутасаддилар жавоббердилар. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни самарали ташкил этиш ва тизимда юқори натижаларга эришишга оид тавсияларга амал этишга доир керакли кўрсатмалар берилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати