Ҳазрати Алий маҳалласида Олий Мажлис депутати фаоллар билан учрашди
2022-06-30 19:02:42 102
Ҳазрати Алий маҳалласида Олий Мажлис депутати фаоллар билан учрашди
Сўх тумани Ҳазрати Алий маҳалласида Сариканда, Сарибозорча ва Ҳазрати Алий маҳаллалари фаоллари билан Олий Мажлис депутати Аҳмаджон Ғаниев учрашди.
Учрашувда Бош қомусимизга киритилаёган ўзгаришлар, сўхлик фуқаролар томонидан берилаётган таклифлар, сиёсий жараёнда аҳолининг фаол иштирок этиши хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбир давомида мавжуд муаммолар депутатга етказилди. Юқорида айтилган маҳаллада истиқомат қилувчи фаол фуқаролар тақдирланди.
Ҳазрати Алий маҳалласи депутати С. Нишоновнинг туман аҳолисини ичимлик суви билан таминлаш масаласи бўйича Сенатга юборилган хати муҳокама этилди ва Олий Мажлисда ҳам муҳокама этилиб, ижобий ҳал этилаётгани Олий Мажлис депутати томонидан маълум қилинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати