Мамлакатимиз ҳаётидаги сиёсий ислоҳотларда фаол қатнашайлик
2022-06-30 18:57:55 110
Мамлакатимиз ҳаётидаги сиёсий ислоҳотларда фаол қатнашайлик
Бугунги кунда Президентимиз белгилаб берган "Инсон қадри учун" тамойилини амалга татбиқ этиш бўйича мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, ушбу ислоҳотлар жараёнида фуқароларимизнинг фаол иштирокини кўрамиз. Зотан, инсон қадрини улуғлаш, инсон манфаатини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларнинг асосий иштирокчиси Ўзбекистон Республикаси фуқароларидирлар.
Республикамизда Асосий Қомусимиз - Конституциямизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган амалий ишлар ташкил этилаётган турли тадбирлар, учрашувлар, давра сўҳбатлари ва очиқ мулоқотларда қизғин кечмоқда.
Ғазнов маҳалласида бўлиб ўтган тадбир 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалар фуқароларини Султон Маҳмуд зиёратгоҳига етаклади.
ЎЗбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғаниев ва туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча иштирокчиларга мавзуга оид керакли маълумотлар ҳақида гапирди. Тадбир иштирокчиларига Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнида Сўх тумани фуқаролари ҳам фаоллик билан иштирок этаётганликлари алоҳида таъкидланди.
Ўтказилган мазкур тадбир давомида иштирокчилар ҳам фикр-мулоҳазаларини билдириб, масала юзасидан ўз саволларига Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатидан жавоблар олдилар.
Туманимизда мавзуга оид тарғибот ишлари давом этяпти.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати