Конституциявий ислоҳотларимизнинг бош мақсади-инсон қадри, ҳалқ манфаатини амалда таъминлашдир
2022-06-30 18:49:08 112
Конституциявий ислоҳотларимизнинг бош мақсади-инсон қадри, ҳалқ манфаатини амалда таъминлашдир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2022 йил 20 июн Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашиб, нутқ сўзлаб унда ислоҳотларимиз бош тамойили “ИНСОН-ЖАМИЯТ-ДАВЛАТ” деган ёндошувни Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига чуқур сингдириб амалий хаётимизда бош қадриятга айлантириш зарурлиги, яъни инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури биринчи ўринда туриши кераклигини билдириб Конституциявий илоҳотларнинг йуналишлари тўғрисида тўхталиб ўтди.
Айни кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида Бош Қомусимиз – Конституциямизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур тадбирларда сиёсатчилар, тарихчилар, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар иштирок этиб, фуқароларга Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишининг сабаблари ва омиллари, мезонлари, мазмун-моҳияти, нимага асосланиб ўзгартиришлар киритилаётгани юзасидан маълумотлар беришмоқда.
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчлар киритилиши инсон қадри-қиммати ва унинг манфаатини кўзлаб амалга оширилаётгани ўтказилаётган тадбирларда асосланиб етказиляпти ва барча тадбирлар фуқароларимизнинг фаол иштирокида бўлиб ўтаётир.
Туман ички ишлар бўлими, молия бўлими ва Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши котибиятида бўлиб ўтган очиқ мулоқотларда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғаниев иштирок этиб, барча ички ишлар шахсий таркиби, иқтисодчилар ва халқ вакилларига мазкур масала юзасидан ахборот берди.
Иштирокчиларга Президентимиз томонидан мазкур йўналишда белгилаб берган тўртта асосий йўналиш ҳақида маълумотлар берилиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва умумхалқ муҳокамасига қўйилиши юзасидан ҳам гапирилди.
Мазкур долзарб масала юзасидан туманимизанинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам тарғибот ишлари олиб борилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати