Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Бош Қомусимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жараёнида сўхликлар ҳам фаоллик билан иштирок этишяпти

×

 2022-06-30 18:44:57    112

PDF юклаш
Чоп этиш


Бош Қомусимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жараёнида сўхликлар ҳам фаоллик билан иштирок этишяпти

         Айни кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сўх туманида ҳам «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси юзасидан кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

         Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғаниев қатнашган навбатдаги тадбирда тумандаги ижтимоий соҳада фаолият олиб бораётган вакиллар иштирок этди. Тадбирда шунингдек, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этди ва тадбирни очиб бериб, сўзни депутат Аҳмаджон Ғаниевга берди.

         Депутат ўз сўзида Республикамизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида гапириб, Конституцияга ўзгартиш киритишнинг негизида ана шундай эзгу мақсад мужассам эканлигини таъкидлади. Республикада олиб борилаётган ислоҳотларда фуқароларнинг иштироки ҳуқуқий кафолатланган ва ушбу сиёсий жараёндаги фуқароларнинг фаол иштироки ва таклифлари албатта ҳисобга олинади.

         Депутат ўз сўзида шунингдек, анъанавий почта, босма матбуот нашрлари, телевидение ва радио орқали ҳам таклифлар қабул қилинганини қайд этди.  Жойларда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда халқ депутатлари Кенгашлари ҳам аҳолининг таклифларини оғзаки ёки ёзма шаклда қабул қилишда фаоллик кўрсатмоқда.

         Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш биносида махсус хона ажратилиб, фуқаролар ўз таклифларини Конституциявий комиссияга тўғридан-тўғри тақдим этишлари учун зарур шароитлар яратилди.

         Бундан ташқари, аҳолининг конституциявий ислоҳотлар жараёнидаги фаоллигини янада ошириш мақсадида мобиль алоқа компаниялари орқали мамлакатимиз фуқароларига Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ўз таклифларини Конституциявий комиссиянинг барча платформаларига юбориш мумкинлиги тўғрисида 30 миллиондан ортиқ абонентга 3 марта эслатма тариқасидаги СМС-хабарномалар юборилди.

         Мазкур жараёнга бағишланган тадбирлар туманнинг барча ҳудудларида ўтказилади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати