Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамалари Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати иштирокида

×

 2022-06-30 18:39:33    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамалари Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати иштирокида

         Барчамизга маълумки, Республикамизда 25 июндан бошлаб 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди ва айни кунда мазкур масалага бағишлаб кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориляпти.

         Бу йўналишда Сўх туманининг барча ҳудудларида ҳам йиғилишлар, давра сўҳбатлари, учрашувлар, очиқ мулоқотлар ташкил этилиб ўтказилмоқда.

         Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғаниев иштирок этди ва масала юзасидан барча иштирокчиларга маърўза қилди. Тадбирда туман ҳокими ўринборсарлари, ҳокимлик ходимлари, корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқарорлар йиғинлари мутасаддилари қатнашди.

         Республикамизнинг бошқа ҳудудлари каби Сўхликлар ҳам ушбу жараёнда фаол иштирок этаётганликларини таъкидлаган Аҳмаджон Ғаниев, мазкур Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамалари Коституциявий комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва Конституциявий комиссия ҳузуридаги йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи, таклифлар билан ишлаш гуруҳи фаолияти изчил йўлга қўйилиб, улар томонидан 24/7 режимида туну кун иш олиб борилади.

         Аниқ мақсадга йўналтирилган ўзига хос институционал механизм яратилгани ишларни тизимли равишда олиб бориш имконини берди.

         Таъкидландики, аҳоли Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўз таклифларини монеликсиз юбориши учун барча қулайликларни яратишга устувор вазифа сифатида қаралди. Бунинг учун «Менинг Конституциям» онлайн платформаси, «Колл-марказ», электрон почта, Телеграм махсус боти каби замонавий ахборот коммуникация воситалари фаолияти йўлга қўйилди.

         Тадбирда депутат томонидан учрашувлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари давомида конституциявий қонун лойиҳаси бўйича фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар масъул қўмиталарга етказилиши ҳам кўзда тутилгани таъкидланди.

         Давра сўҳбат давомида иштирокчилар масалага оид ўз мулоҳазаларини билдирдилар. Берилган таклифлар бўйича ҳам депутат ўз фикрини билдирди ва бундай учрашув ва давра сўҳбатлари туманнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режага киритилганлиги маълум қилинди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати