Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Янги Ўзбекистоннинг бош мезони – инсон қадри ва унинг манфаатларини таъминлаш

×

 2022-06-30 18:33:42    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Ўзбекистоннинг бош мезони – инсон қадри ва унинг манфаатларини таъминлаш

         Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирмоқда.

         Ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий- ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлди. Бу эса Бош қомусимизда "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатмоқда.

         Конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

         Натижада, юртимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар, балки фуқароларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этмоқда.

         Билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини кўрсатмоқда.

         Таъкидлаш жоизки, халқимиз томонидан берилган таклифлар, шунингдек Давлатимиз Раҳбарининг Комиссия аъзолари билан учрашувда "инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак" деган тамойил асосида берилган таклифлардан келиб чиқиб "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди.

         Бугун туман маданият марказида ташкил этилган тадбирда айни шу долзарб мавзу кун тартибидаги асосий масала эди. Тадбирда иштирок этган фаоллар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, таълми соҳаси вакиллари, ҳуқуқшунослар ва айниқса, ёшлар ушбу муҳим масала ҳақида гапириб, узларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

         Тадбир иштирокчиларига мазкур масаланингг долзарб ва муҳимлиги тушунтирилди, ҳар бир фуқаро ушбу сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, масалага оид ўз фикрини билдиришга ҳақли эканлиги таъкидланди.

         Шунингдек, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, соҳага оид янгиликлар иштирокчиларга тайёрланган слайдар орқали ҳам намойиш этилди.

         Тадбир иштирокичларига соҳа мутахассислари томонидан Президентимизнинг белгилаб берган йўналишлар ҳақида ҳам кенг қамровли тушунчалар берилди.

         Тадбир иштирокчиларига инсон, уни ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари, Асосий қонунимизда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилни мустаҳкамлаш масаласи, эркин ва адолатли фуқаролик жамияти ривожланиши билан боғлиқ масала, Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва “Ўзбекистон - ҳуқуқий давлат” ғоясининг мазмун ва моҳияти тушунтириб берилди.

         Тадбирда сўз олганлар ҳам Республикамизда “инсон қадри учун” деган тамойилни амалга ошириш бўйича қилинаётган барча саъй-ҳаракатлар ҳақида гапириб, миллий давлатчилигимиз “инсон-жамият-давлат” принципи асосида мустаҳкамланаётгани ҳар бир фуқарога берилган чексиз имконият самараси эканлигини таъкидладилар. Айтиш лозимки, айни дамда Республикамизда мазкур тамойил ва прниципларни амалга ошириш бўйича кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётир.

         Бугунги кунда минглаб фуқароларимиз, нуроний ва ёшларимиз, турли миллат вакиллари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, умуман жонажон Ўзбекистонимиз тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз ўз таклифларини юборишда давом этмоқдалар.

         Юрт келажаги ва Ватанимиз тақдири бизнинг мазкур жараёндаги фаол иштирокимизга боғлиқ бўлиб, келгуси тараққиётимиз учун муҳим аҳамият касб этади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати