Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сўх тарихига оид янги "Сўх қадимда ва ўрта асрларда" китоби тақдимоти бўлиб ўтди

×

 2022-06-30 18:25:51    127

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тарихига оид янги "Сўх қадимда ва ўрта асрларда" китоби тақдимоти бўлиб ўтди

         Биринчи “Ақлли одам – Фергантроп”, ёхуд Фарғона одамининг қадимий ва навқирон Сўх туманидан топилиши бу заминнинг тарихи миллион йиллардан сарчашма олинишидан далолатдир. Сўх тумани, унинг тарихи юзасидан изланишлар олиб борган етук тарихчи ва геологлар бу маскан қадимий инсонлар макони эканлиги ва тамаддун ривожи айнан Сўхдан бошланишини таъкидлаганлар.

         Айтиш лозимки, Сўхни ўрганиш, унинг тарихини тадқиқ қилиш асло тўхтагани йўқ, давом этмоқда. Чунки бу кўҳна заминга бўлган эътибор жуда кучли.

         Фарғона вилояти ҳокими, вилоят маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Хайрулло Бозоров ташаббуси туфайли Сўх туманига оид яна бир янги китоб - "Сўх қадимда ва ўрта асрларда" номи билан нашр этилди.

         Бугун туман маданият марказида мазкур тарихий китоб тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Китоб тақдимоти бевосита Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилди.

         Тақдимот маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими раҳбари Махсуджон Сулаймонов, вилоят маънавият тарғиботчилари гуруҳ раҳбари Шавкат Туйчиев ва тарғибот гуруҳи вакиллари иштирок этдилар.

         Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, маҳалла раислари, таълим соҳаси вакиллари ва кенг жамоатчилик қатнашган мазкур тадбирда Сўх ва унинг бой таърихига яна бир бор назар солинди. Китобда келтирилган факт ва рақамлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

         Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бошлиғи Махсуджон Сулаймонов ўз сўзида Сўх тумани ҳақида гапириб, туманда ҳақиқий бахтли инсонлар яшаётганини таъкидлади.

         – Сўх тумани халқи ва аҳолиси ифтихор билан яшашлари ва шу кўҳна замин тараққиётига ҳисса қўшишлари лозим. Чунки Сўх замини башарият пайдо бўлишига асос бўлган қадимий маскан саналади. Шунинг учун Сўх тумани ва Сўхда умргузаронлик қилаётган ҳар бир инсон доимий эътиборда, - деди Махсуджон Сулаймонов ўз сўзида.

         Тадбир давомида  меҳнат фахрийси Субҳиддин Шарофиддинов, Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновлар ҳам сўзга чиқиб, Сўхга нисбатан берилган ва берилаётган эътибор учун барча ташаббускорларга миннатдорчилик билдирдилар.

         Таъкидландики, ушбу китоб ҳар бир Сўх тумани фуқароси хонадонига кириб бориши лозим, чунки Ватан тарихини билган одам унинг келажаги ва равнақига ҳам ҳар доим дахлдорлик ҳиссини ўзида ҳис этади.

         Китоб муаллифлари А. Анарбаев, Б. Сайфуллаев, М. Саидовлар Сўх туманига оид тарихий фактларни қоғозга кўчиришган.

         Ушбу рисолада Сўх воҳасининг қадимги даврлардан тортиб ўрта асрларгача бўлган тарихий археологик маълумотлар мисолида ёритилган. Шу билан бирга, рисолада ҳозирда Сўхда сақланиб қолган археологик ёдгорликлар ҳақида ҳам маълумотлар келтириб ўтилган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати