Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Масъуд Мирзо таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан адабий-мусиқий дўстлик кечаси ташкил этилди

×

 2022-06-30 17:53:30    146

PDF юклаш
Чоп этиш


Масъуд Мирзо таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан адабий-мусиқий дўстлик кечаси ташкил этилди

         Фарғона давлат университетининг филология факультетида таниқли ижодкор, вилоят тожик миллий маданий маркази раҳбари, Фарғона давлат университети ўқитувчиси, журналист Масъуд Мирзо таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан “Шасти саодат” номли адабий-мусиқий дўстлик кечаси ташкил этилди.

         Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Республика тожик миллий маданият маркази раҳбари Гуландон Субҳонова, тожикистонлик ва юртимиз шоирлари, олимлари, вилоятдаги миллий маданий марказлар раҳбарлари иштирок этдилар.

         Дўстлик кечасида Масъуд Мирзонинг ижодкор сифатида ўзбек ва тожик халқларининг адабий, маънавий алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасидаги хизматлари алоҳида эътироф этилди.

         Масъуд Мирзо 1962 йил 4 июнда Сўх туманида туғилган. Конибодом педагогика билим юрти, Душанбе давлат педагогика университетининг тожик филологияси факультетида таҳсил олган.

         Бир муддат “Шараф” (Тожикистон), “Риштон ҳақиқати”, “Садои Сўх” газеталари, Сўх телевиденияси, Фарғона вилояти телерадиокомпаниясида муҳаррир бўлиб ишлаган.

         Ҳозирда вилоят телерадиокомпаниясининг тожик бўлими бош муҳаррири, Фарғона давлат университети филология факультети, тилшунослик кафедраси ўқитувчиси ҳамда вилоят тожик миллий маданий маркази раҳбари бўлиб фаолият олиб бормоқда.

         Масъуд Мирзо шеърлари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон даврий нашрларида, мажмуаларида чоп этилган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати