Иккинчи секторда эзгу амаллар кўлами кенгаймоқда
2022-06-30 17:46:02 126
Иккинчи секторда эзгу амаллар кўлами кенгаймоқда
Тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, туман ишлаб чиқариш салоҳиятини туманнинг ёш тадбиркорлари иштирокида купайтириш мақсадида берилаётган эътибор туфайли кичик саноат зоналари ташкил этилиб, ушбу ҳудудлар ёш тадбиркорлар ихтиёрига берилмоқда.
Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этилган ва мазкур минтақа фаолиятини йўлга қўйиш ва электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида вилоят ҳокими кўмаги билан трансформатор олиб келинди ва айни кунда соҳа вакиллари тадбиркорларга электр энергияси етказиб бериш бўйича амалий ишлар олиб боришаётир.
Ҳудудда бўлган туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Садирали Мирзокаримов электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган ишларни сифатли этиб бажариши бўйича соҳа вакилларига ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.
Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, айни кунда ушбу ҳудудда яна бир эзгу ишга қўл урилди. Махсус лойиҳа асосида Ҳазрати Али сел йўлини таъмирлаш белгиланган ва қурувчилар ҳам шу ишга киришиш учун бугун бел боғлашди.
Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновнинг сўзларига кўра, маҳалла ёшлар саноат зонасида барпо этилган янги спорт майдончасида маҳалла ёшлари ўртасида мини футбол тури бўйича “Прокурор кубоги” ўтказилиши режалаштирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати