Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Одам савдоси – бу оғир жиноят

×

 2022-06-30 15:03:33    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Одам савдоси – бу оғир жиноят

 

            Одам савдоси бу вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали
ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш (чақалоқларни сотиш), ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишдир.

 Одам савдоси - куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади.

Одам савдоси билан шуғулланувчи шахс - мустақил равишда ёки бир гуруҳ шахслар таркибида одам савдоси билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни содир этувчи жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек ўз ҳаракатлари билан одам савдосига кўмаклашадиган, худди шунингдек гарчи ўз мансаб ваколатларига кўра тўсқинлик қилиши ва қарши курашиши шарт бўлса ҳам одам савдосига тўсқинлик қилмайдиган ёки қарши курашмайдиган мансабдор шахс.

Одам савдоси жабрланувчиларини савдо қилинганликлари билан бевосита боғлиқ бўлган жиноятлари учун жазолаш моҳиятан уларнинг қадр қимматини поймол этишдир.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 6-бобида шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар белгиланган бўлиб, мазкур бобнинг 135-моддасида одам савдоси жинояти ва бундай турдаги жиноятга нисбатан тайинланиши лозим бўлган жазо турлари ва муддатлари белгиланган. 

Одам савдоси жабрланувчилари оғир жиноятнинг ҳам гувоҳларидир.

Жазо шарти тўғри, тенг ва адолатли қўлланилган тақдирда, давлатга одам савдоси жабрланувчиларининг қадр-қиммати ва хавфсизлигига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда судлов даражасини оширишга имконият беради.

 

  

У.Эргашев - Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси