Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2023-ЙИЛДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

×

 2022-06-29 16:38:30    147

PDF юклаш
Чоп этиш


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2023-ЙИЛДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

         Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади. Аҳолини рўйхатга олиш – даврий оралиқда мамлакат ҳудудидаги ва унинг кичик аҳоли пунктларидаги аҳолининг расмий ҳисобга олиш бўлиб, барча аҳолининг ижтимоий ва демографик тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳисобланади. Бу тадбир кишилар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш жараёнларини, шунингдек демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни баҳолаш, эълон қилиш ва таҳлил қилишни ўз ичига олади.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири иқтисодий жиҳатдан бизга нима беради?

         Биринчидан, аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол маҳсулотлари ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ҳисоблашда фойдаланилади.

         Иккинчидан, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида хизмат қилади.

         Учинчидан, аҳоли пунктларининг инфратузилмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишда ишлатилади.

         Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни олдиндан баҳолаш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажариши, илм-фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати