Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Текширувдан олдинги таҳлилларда кўп аниқланаётган хатоликлар

×

 2022-06-20 19:56:01    110

PDF юклаш
Чоп этиш


Текширувдан олдинги таҳлилларда кўп аниқланаётган хатоликлар

         Давлат солиқ органлари томонидан солиқ кодексининг 138-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик субектлари ҳисоботлари асосида текширувдан олдинги таҳлил ўтказиш йўлга қўйилган.

         Шу асосда таҳлил натижаларида аниқланган тафовутларнинг келиб чиқиш сабаблари солиқ тўловчиларга тушунтирилиб, ўтқазилиш эҳтимоли бўлган текширувларнинг олди олинмоқда.

         Текширувдан олдинги таҳлилар давомида кўп учраётган ҳолатлардан бири суғурта ташкилотлари томонидан фойда солиғи ҳисоботини тақдим этиш жараёнида суғурта хизматлари кўрсатишдан олинган даромад суммалари нотўғри акс этириш ҳолатидир.

         Камчиликларни бартараф этиш учун суғурта ташкилотлари томонидан тақдим этилаётган молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботининг 060-сатр 5-устунидаги акс эттирилган суммаларини фойда солиғи ҳисоботининг жами даромадлар иловаси 020-сатрда тўгри акс этирилиши лозим.

         Маълумот учун: юқоридаги ҳолатлар бўйича 2021-йилда 13та суғурта ташкилоти солиқ ҳисоботларида жами 53,9 млрд сўмлик тафовутлар аниқланган.

         Лизингга олинган мол-мулк учун ижара шартномаси “Е-ижара” хизматида қандай рўйхатдан ўтқазилади?

         Лизинг- молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинч тараф (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг обектини) мулк қилиб олди ва унинг лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва унинг лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга берилди.

                                                                           Солиқ кодекси, 54-модда

         Тадбиркорлик фаоляти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашё лизинг объекти бўлиши мумкин, шу жумладан:

         -- Корхоналар

         -- мулкий комплекслар

         --бинолар

         --иншоотлар

         --ускуналар

         --транспорт воситалар ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк.

         Лизинг олувчи лизинг шартномаси бўйича олинган мол-мулкдан тадбиркорлик мақсадларда фойдаланиш шарт.

         Агар лизинг олувчи (юридик шахс) лизинг асосида кучмас мулкни ижарага берса, у ижара шартномасини “Е-ижара” хизматида рўйхатдан ўтказиши зарур.

         Бунинг учун лизинг берувчи:

         1.      ЭРИ калити ёрдамида ижара.с солиқ.уз сайтига шахсий кабинетига киради.

         2.      Юқори менюда лизинг  бўлими танлайди.

         3.      Лизингга берилаётган кучмас мулк тўғрисида маълумот  бўлимида очилган рўйхатдан керакли кўчмас мулк танлайди

         Лизингнинг бошланиши ва тўгалиши санаси кўрсатилади.

         4.      Лизинг олувчи тўғрисида маълумот, бўлимида мулкни ижарага олган юридик шахс СТИРни киритади тизимда юридик шахснинг номи, жойлашган жойи ва манзили автоматик равишта акс этиради.

         5.      Юбориш тугмасини босади.

         Юқоридаги аммаллар бажарилгач, лизинг олувчи кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини рўйхатдан ўтқказишда кўчмас мулк ўбекти қаторида очиладиган рўйхатда ўзи ижарага бераётган кўчмас мулкнинг кадастр рақами акс эттиради.