Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023- йилда ўтказилади

×

 2022-06-16 17:43:45    141

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023- йилда ўтказилади

         “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019- йил 5- февралдаги ПФ-5655-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020- йил 11- ноябр кунги “Ўзбекистон Республикасида 2023- йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023- йил 1-25- ноябр кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. Режага асосан аҳолини рўйхатга олиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади :

         1-5- ноябр кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);

         6-10- ноябр кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);

         11-22- ноябр кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун);

         23-25- ноябр кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати