“Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда
2022-06-11 09:28:18 173
“Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда
Туманимизда “Ёшлар ойлиги” доирасида турли тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Ташкил этилаётган тадбирлардан асосий мақсад жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.
Бугун Қалъа маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Илҳомжон Муллоевнинг ташаббуси билан маҳаллада “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида марафон ўтказилди. Ушбу спорт тадбирида маҳалланинг 7 дан 70 ёшгача бўлган фуқаролари фаъол иштирок этишди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳалла ёш спортчилари турли спорт мусобақаларида фаол қатнашиб, биринчиликни қўлга киритишмоқда. Жумладан, яқинда Мудофаа вазири кубигини қўлга қиритиш учун ташкил этилган сектор кесимидаги тош кўтариш ва миллий кураш тури бўйича ўтказилган мусобақаларда маҳалланинг ёш спортчилари 65 ва 81 килограммдаги вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритдилар.
Шунингдек, бугун туманимиз ҳудудларида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Ёш мусаввирлар” танлови ўтказилмоқда. Бу танловда ҳам Қалъа маҳалла ёшлари фаоллик билан иштирок этишаётир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати