Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ижро интизоми – давр талаби

×

 2022-06-10 18:41:07    112

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижро интизоми – давр талаби

         Президентимизнинг Фарғона вилояти фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувида давлатимиз раҳбари томонидан Сўх туманида амалга оширилган ишлар ислоҳотлар самараси алоҳида таъкидланди ва бошланган ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида темир интизом билан фаолият олиб бориш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилган эди.

         Шундай экан, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, биринчи навбатда, туман ҳокимлигининг барча бўғинларида ижро интизомининг зарур даражада ташкил этилишига боғлиқ.

         Шунга кўра, бугун Сўх тумани 30-сонли мусиқа ва санъат  мактабида туман  корхона  ташкилотларида ташкил этилган ижро  интизоми  ходимлари иштирокида Ижро интизоми - давр талаби мавзусида амалий семинар ўтказилди.

                Семинарда туман ҳокимлигининг ижро интизом бўлими, туман адлия  бўлими, туман ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирок этдилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия  вазирлиги Фарғона вилояти юридик техникуми директорнинг 1-ўринбосари, 3-даражали  юрист  Эргашев Азизбек Йигиталиевич  ҳамда ушбу даргоҳ  кафедера мудири,  3-даражали юрист, адлия  маслаҳатчиси Мавлонов Баҳромали Қодировичлар  қатнашди.

         Туман ҳокимлигининг бош мутахассиси Иброгимжон Ахматов амалий семинар аввалида сўзга чиқиб, сўнгги йилларда барча соҳалар қатори, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, ижро интизомини йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси 1999 йил 12 январда қабул қилинган “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, мазкур қарор талаблари асосида иш юритиш ва ижро интизомини таъминлаш куннинг долзарб масалаларидан эканлигини алоҳида таъкидлади.

         Мазкур масалага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2021 йилдаги ПҚ-5132-«IJRO.GOV.UZ» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”  қарорида алоҳида эътибор қаратилган ва мазкур ҳужжатларнинг  мазмун моҳияти ва аҳамияти юзасидан иштирокчиларга туман адлия  булими Б.Эназаров ва Фарғона юридик техникуми устозлари томонидан тўлиқ маълумотлар берилди.

                Туман   прокурори  уринбосари О.Дустов, туман юридик маркази бўлими бошлиғи У.Эргашевлар масала юзасидан маърўза қилдилар.  

         Амалий семинар жараёнида иштирокчилар мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олиб, соҳани ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати