Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ҳуқуқий саводхонликнинг юксаклиги самарали фаолият асосидир

×

 2022-06-10 17:10:40    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳуқуқий саводхонликнинг юксаклиги  самарали фаолият асосидир

         Айтиш лозимки, қонун устувор бўлган жамиятда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масаласи асосий ўрин тутади. Бу йўналишда ҳуқуқ-тартибот ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари зиммасига катта масъулият юкланган.

         Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган тадбирда маҳаллаларга сайланган хотин-қизлар фаоллари учун уларнинг ҳуқуқий онгини кенгайтириш ва саводхонлигин ошириш мақсадида мутасадди идоралар вакиллари томонидан маслаҳат ва маълумотлар берилди.

         Давра сўҳбати шаклида ўтган бу тадбирда вилоят суди ўринбосари Б.Ваҳобов, вилоят суди судяси Ф.Хатамкулов, Сўх туман судлари раислари Ш.Абдуллаев ва Ш.Мадумаровлар иштирок этишди. Тадбирда қатнашган барча ҳудудларнинг хотин-қизлар фаолларига қонунчиликдаги янгиликлар ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

         Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармони ва  “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, одам савдоси, шу жумладан чақалоқ савдосининг олдини олиш ва унга қарши биргаликда курашиш, коррупцияга қарши курашиш, ёшлар билан ишлаш, вилоятда эрта никоҳ, оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг  2022 йил 28 январь кунги 49-11-0-Q/22-сонли қарори ҳақида мутахассислар керакли маълумотлар бердилар.

         Давра сўҳбати давомида иштирокчилар мутасаддиларга саволлар бериб, жавоблар олишди. Шунингдек, хотин-қизлар фаоли фаолиятида юзага келадиган турли баҳсли мавзулар бўйича ҳам атрофлича маълумотлар берилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати