ЭНГ АСОСИЙ МАСАЛА – ФУҚАРОЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ
2022-06-09 10:40:50 191
ЭНГ АСОСИЙ МАСАЛА – ФУҚАРОЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг хавфсизлиги энг асосий масалалардан бўлиб, бу йўналишда кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади. Гап шундаки, кейинги пайтларда аҳоли томонидан хавфсиз бўлмаган ерлар, асоан сел йўлларда жойлашган ҳудудларни ўзбошимчалик билан ўзлаштириш ва ушбу ҳудудларга уй-жойлар солиб, истиқомат қилиб келиш ҳолатлари аниқланган.
Туман ҳокимлиги, вилоят ва туман фавқулодда вазиятлар тизими, вилоят ва туман “Ермулккадастр”, гидрометереология соҳаси ходимларининг огоҳлантиришларига қарамасдан, бу ҳолат ва муаммолар ечилмасдан муаммолигича қолиб келмоқда.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2022 йил 3 июн кунги 14/4-2591-сонли хатига асосан Сўх тумани, Қалъача кишлоги, "Калъача-2" сел йулининг қирғоғида аҳоли томонидан ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан турар жой ва кўшимча бинолар қуриб, яшаб келаётганлиги, бу борада Фавқулодда вазиятлар ва Гидрометеорология бошқармалари ҳамда маҳалла фуқаролар йигини раиси томонидан хавфсиз худудга кўчиб ўтиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилганлиги, бу бўйича фуқаролардан тилхатлар ҳам олинганлигига қарамасдан кўчиш ишлари амалга оширилмаган.
Шунга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг "Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича" доимий комиссия раиси З.Зоҳидов раҳбарлигида вилоят ишчи гуруҳи тузилиб, мазкур масалани туман ҳокимлиги ва масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида жойига борган холда ўрганиб, зарур чора-тадбирларни белгилаш режалаштирилган.
Шу масалада бугун Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши котибиятида мазкур ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтди ва айни ушбу масала туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари ва вилоят вакиллари иштирокида муҳокама этилди.
Мутасаддилар томонидан тузилган ишчи гуруҳ бугун юқорида номи зикр этилган ҳудудда бўлиб, аҳоли ва сел йўлида ноқонуний яшаётган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб боришади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати