Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сўх туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси амалда

 2022-06-07 17:05:54    184

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Сўх туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни танлаб олиш жараёни Сўх туманида 2022 йил 1-февралдан 1-апрелгача бўлган муддатда Молия Вазирлигининг openbudget.uz ахборот порталида ўтказилди. Ташаббусли бюджет жараёнининг 1-босқичи учун туман маҳаллий бюджет қушимча манбалари ҳисобидан 513.0 млн сўм, бюджет маблағларининг 5 фоиз қисми жамғарма учун ўтказилиши ҳисобига 2320.7 млн сўм ва йил бошига қолдиқ маблағлари 89.4 млн.сўм, Жами 2923.2 млн сўм маблағлар шакллантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг openbudget.uz  расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2022 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1 босқичи давомида фуқаролар томонидан 104 та таклифлар келиб тушган бўлиб, шундан 40 та таклиф ишчи комиссия томонидан низом талабларидан келиб чиқиб рад этилган ҳамда 64 та таклифлар овоз бериш жараёнига ўтказилган. Туман Молия бўлими томонидан туман марказидан олисда жойлашган 8 та ҳудудларда ярмаркалар ташкил этилди. “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1-босқичида фуқаролар томонидан жами 12335 та овоз берилган.

Умумий ҳисобда туманда 2022 йил “Ташаббусли бюджет” 1-босқичи натижалари бўйича жами 2870.0млн сўмлик 5 та таклифлар ғолиб деб топилган. Ғолибларнинг ҳудудларида ажратилган маблағлар эвазига қурилиш таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Ҳозирги кунда ғолиб бўлган Себзор ва Қақир МФЙ ҳудудидаги 5.6 км.лик ички йўлларни асфалтлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари тумандаги 11 сон умумтаълим мактабига  янги ёзги спорт майдончаси қуриш, 2 сон мактабни  ва 17 сон мактабгача таълим ташкилотини жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.