Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПИЛЛА ПАРВАРИШИ АВЖИДА

×

 2022-05-24 18:45:08    114

PDF юклаш
Чоп этиш


ПИЛЛА ПАРВАРИШИ АВЖИДА

         Айни кунда туманимизда “кумуш тола” ижодкорлари томонидан пилла парвариши жадаллик билан олиб борилмқода. Туманда ўзига хос пиллачилик мактаби шаклланган десак, муболаға эмас.

         Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Майрамхон Алибоева мана 40 йилдирки, шу иш билан шуғулланади.

         - Пилла олишнинг ўзгача гашти бор. Пилла етти хазинанинг бири десак, хато қилмаймиз. Ҳар йили пилла оламиз ва энг қувонарлиси, режани ортиғи билан бажариб келамиз. Менга пилла парваришида барча оила аъзоларимиз яқиндан ёрдам бершади. Бу йили қўшимча равишда маҳалла ёшлар етакчиси ва ҳоким ёрдамчиси ҳам хабар олиб туришди, - дейди Майрамхон Алибоева.

         Майрамхон Алибоева бу йили давлатдан 4 қути пилла олган. Нияти режани ортиғи билан бажариш – 200 килограмм “кумуш тола” топширмоқчи. Бунинг учун пиллакор барча ёрдамчилари билан астойдил ҳаракат қиляпти.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати