Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Туманнинг 1-сектори ҳудудида янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

×

 2022-05-24 18:34:46    129

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманнинг 1-сектори ҳудудида янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

         Айтиш лозимки, Президентимиз бошлаб берган ва инсон манфаати ва уни қадрини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлар бугунги кунда Республиканинг барча ҳудудларида хайрли ва эзгу ташаббуслар боис, амалий бўлмоқда.

         Куни кеча 1-сектор ҳудудидаги Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан барпо этилган янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Янги бинони тақдимот маросимида иштирок этганлар энг аввало, давлатимиз раҳбари томонидан мактабгача таълим соҳасига бераётган эътибори ва ушбу эътибор туфайли Республикамизда мактабгача таълим муассассаларига болалар қамрови кескин купаётгани ҳақида гапирдилар.

         Таъкидлаш лозим, давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилояти фаоллари билан ҳам бўлиб ўтган учрашувида мактабгача таълим муаасасаларига болалар қамрови биргина Сўх туманида Республика миқёсида рекорд даражасида эканлиги соҳадаги изчил, ҳаётий ислоҳотларнинг самарали натижасидан дарак беради.

         Барпо этилган мазкур янги давлат мактабгача таълим ташкилоти туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан 1-сектор биносининг бўш турган хоналарида ташкил этилди.

         Маълумотларга кўра, айни кунда мазкур муассасада 120 нафар болажонлар тарбия олишади. Шунингдек, муассасада 30-ўринли қисқа муддатли гуруҳлар ҳам фаолият юритади. Муассасада мазкур ҳудуднинг 26 нафар хотин-қизларининг бандлиги таъминланган.

         Рамзий лента қирқилгандан сўнг тантанали тадбир бўлиб ўтди ва шундан сўнг муассаса ходимлари ва болажонларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Муассасада болажонларнинг тарбия олишлари учун барча зарурий шароитлар яратиб берилган. Яқин кунларда муассасага мебел ва мусиқа жиҳозлари олиб келинади.

         Бундай эътибордан ҳам маҳалла аҳли ва ҳам боладонлар жуда хурсанд ва миннатдор ва бахтли авлод ижросидаги яграган гўзал кўй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига миннатдорлик рамзи сифатида изҳор этилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати