ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ТАШАБУСИ БИЛАН МАҲАЛЛАДА СПОРТ МАЖМУАСИ ҚУРИЛМОҚДА
2022-05-24 18:23:58 174
ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ТАШАБУСИ БИЛАН МАҲАЛЛАДА СПОРТ МАЖМУАСИ ҚУРИЛМОҚДА
Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда жорий этилган ёшлар етакчиси вазифаси ва бу вазифага тайинланган ёшлар бугун ёшларнинг жамиятда ўз ўринларига эга бўлишлари ва амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳотда иштирокчи бўлишларини таъминлай оладиган етакчига айланиб боришаётир. Аниқ режа, мақсад, лойиҳа ва таклиф устида ишлаётган ёшлар етакчиларининг ташаббусларини бугун ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар вакиллари қўллаб-қувватлашмоқда. Албатта, ҳар бир ният ва эзгу мақсадни руёбга чиқариш учун инсонда интилиш ва ишончнинг алоҳида ўрни бор. Бугун ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилаётган улкан лойиҳалар яратиб берилган тизимнинг самарадорлигини намоён этяпти.
Бугун энг чекка ҳудудларда ҳам давлатимиз раҳбари томонидан спорт соҳасига берилаётган эътибор туфайли мазкур соҳа жадаллик билан ривожланмоқда. Маҳалладаги ёш истеъдодларни улкан спорт ареналарига чиқариш учун тизим яратилган. Бу йўналишда ёшлар етакчиларининг ҳам алоҳида ўрни бор.
Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Муҳиб Азамжоновнинг ташаббуси билан бугун маҳаллада ҳомийлар кумагида янги спорт зали қурилишига тамал тоши қўйилди. Ёшлар етакчиси ташаббусини қўллаб-қувватлаган маҳалла ёшлари спорт мажмуаси қурилишида фаол иштирок этиш ниятлари бор.
Янги спорт мажмуаси 29-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудига қурилади. Маҳалла аҳли ҳомийлигида қурилаётган замонавий спорт мажмсуасининг ҳажми 12х24 метрни ташкил этади.
- Мактабнинг ўзида ҳам спорт зали бор, бироқ униинг ҳажми 9х18 метрни ташкил этади. Ёшлар талабини инобатга олиб, шунингдек, маҳаллада спорт турларини янада ривожлантирш мақсадида таклиф этилган ташаббусни мактаб маъмурияти, маҳалла ва айниқса, ёшларимиз қўллаб-қуватлашди. Кеча Президентимиз раҳбарлигида айни спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши биз учун янада куч ва ғайрат бағишлади. Дарҳақиқат, биз бугун маҳалалларда спортни ривожлантириш учун астойдил ҳаракат қилишимиз ва ҳар бир имкониятдан самарали фойдаланишимиз лозим, - дейди Муҳиб Азамжонов.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати