Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Айрим тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланган

×

 2022-05-19 09:54:06    131

PDF юклаш
Чоп этиш


Айрим тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланган

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-104-сонли қарорга кўра, туризм соҳасига татбиқ этилаётган махсус солиқ режими жорий этилаётган республиканинг 28 та ҳудуди қаторидан Риштон тумани ҳам ўрин  олган.

         2022 йил 1-апрелдан 2025-йил 1-январига қадар Риштон туманида белгиланган туризм ҳудидида рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда умумий овқатланиш, меҳмонхона, савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент  хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлар учун;

         айланмадан олинадиган солиқ ставкаси -1-% (аслида базавий ставка 4 %)

         Ушбу ҳудуддаги объектлар ва улар эгаллаган ер учаскаси бўйича юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари миқдорлари-ҳисобланган суммасининг 1 % миқдорида белгиланди.

         Бунда туризм ҳудуди чегараси вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси хулосалари асосида халқ депутатлари вилоят кенгаши тамонидан белгиланди.

         Хусусий боғча ва мактаблар учун 1-апрелдан солиқ имтиёзи берилиши айтилганди, шу кучга кирадими?

         2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сонли Президент фармонига кўра, 1-апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юборилаётган ота оналарга ойига 3 миллионгача сумгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши белгилаб қўйилди. Айни пайтда ушбу имтиёз бўйича солиқ кодексига тегишли ўзгартириш киритилмоқда.

         Айрим ота-оналарда "имтиёз қўлланилиши даври 1-апрелдан кечикиб кетдику натижада кечиккан даври учун зарар кўрмаймизми?" деган саволлар пайдо бўлмоқда. Шу боис қуйдагиларни эслатиб ўтмоқчимиз.

         Солиқ кодекси қоидаларига кўра, енгиллаштурувчи ҳолат орқага қайтиш қучига эга. Шу сабабли 1-апрелдан солиқ имтиёзи қўлланаверади, ота оналар зарар кўрмайди. Фақат бунинг учун ота-оналар хусусий боғча ва мактабга қилинган тўловлари ҳақидаги квитансияларини сақлаб қолишлари керак бўлади. Йил охирида улар барча тўланган маълумотларини солиқ идорасига тақдим этишлари ва ортиқча тўланган даромад солиғи қисмини қайтариб олишлари мумкин бўлади.

         Масалан: ойига 3 миллион сумдан хусусий мактабга тўлов қилинаётган бўлса, йилиига жами 36 млн сўм  бўлади. Йил тугагач, барча 12-ойлик тўловларни тасдиқловчи қоғоз ёки электрон квитансиялар солиқ органига топширилади. Солиқ органи эса ушбу суммадан 12 %лик даромад солиғини, яъни 4 млн 320 минг сўмни сизга қайтариб беради.

         Ушбу имтиёз апрел ойидан амал қилишини ҳисобига олиб, жорий ойдан бошлаб тўловларингизни тасдиқловчи маълумотларни тўплашни унутманг! Айрим хусусий боғча ва мактаблар ойлик тўлов пулини касса ёки терминал эмас бирор ходимнинг пластик картасига пул ўтказмаси сифатида танлашни сўрашади. Бунақа вазиятда сиз айнан боғча ва мактабга тўлов қилганингизни исботлаб олмай қоласиз. Шу сабабли тўловни расмий йўллар орқали амалга оширинг. Таълим муассасаси маъмуриятидан ҳам буни талаб қилинг.                                                                   

 

                            З. Раҳматжонов - Сўх туман Давлат солиқ инспексияси

                                                        Тадбиркорларни солиқ бўйича қўллаб-

                                                        қувватлаш шўбаси ходими, инспектор