Мурожаатдан сўнг
2022-05-04 16:21:51 193
Мурожаатдан сўнг
Хабарингиз бор, апрель ойининг охирида туманнинг 1-секторидаги Қалъача маҳалласида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этган сайёр қабулда маҳалла аҳли ҳудудда электр энергиясига боғлиқ муаммолар борлиги ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида амалий ишлар қилиниши лозимлигини таъкидлаб, ички кўчалардаги симёғочлар ҳолати аянчли эканлиги ва темир-бетон таянчлар олиб келинишида ёрдам сўраб мурожаат этган эдилар.
Мазкур мурожаатдан сўнг айни Рамазон ҳайити кунларида маҳаллага янги темир-бетон таянчлар олиб келинди.
- Олиб келинган таянчларнининг умумий сони 60 тани ташкил этади. Албатта, маҳалладаги электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш мақсадида яна темир-бетон таянчлар олиб келамиз ва бу олиб келинган таянчлар ўта муаммо бўлган кўчаларга ўрнатилади, - дейди туман ЭТК раҳбари Шерзод Раҳимов.
Билдирилган мурожаатлари ижобий ҳал этилганидан хурсанд бўлган Қалъачаликлар туман ҳокимига самимий миннатдорлик билдиришаётир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати