ҲУДУДЛАРДАН ХАБАРЛАР
2022-04-29 16:33:10 173
ҲУДУДЛАРДАН ХАБАРЛАР
1-сектор ҳудудидаги Соҳибкор маҳалласида жойлашган “Сарбаст” кўчасига туман ободонлаштириш идораси ходимлари томонидан тунги ёритгичлар ўрнатилди. Мурожаатлари беэътибор қолмаганидан хурсанд маҳаллий аҳоли бунинг учун самимий минннатдорлик билдиришмоқда.
Тул маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда. Соҳа вакиллари томонидан сув қудуқлари ва ҳисоблагичлар ўрнатилиши жадаллик билан олиб бориляпти.
Ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш мақсадида иш бошлаган Ғазновликлар бу ишга маҳкам бел боғлашган. – Маҳсулотларимизни бозорда сотолмасак ҳам, ўзимизнинг захирага етади, - дейишмоқда маҳалла фуқаролари.
Қалъача маҳалласининг Жавпая массивида ҳам ишлар қизғин. Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан олиб келинган 20 000 дона помидор кўчати фуқароларга тарқатиб берилди. Демак, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳам Жавпая массивида ишсиз қолишмайди.
Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган фуқароларга туман ҳокими номидан шиферлар етказиб берилди. Бу албатта, рамазон ойида энг савобли иш саналади. - Маҳалла аҳли туман ҳокимидан хурсанд, - дейди маҳалла раиси Исожон Кабиров.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати