Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СИЗ ЖАВПАЯДА БЎЛГАНМИСИЗ?

×

 2022-04-27 10:53:45    253

PDF юклаш
Чоп этиш


СИЗ ЖАВПАЯДА БЎЛГАНМИСИЗ?

         1-сектор биносидаги штаб аъзолари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда штаб раҳбари, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ж.М. Ҳатамов томонидан Жавпая массивида бир кунда амалга оширилган хайрли амаллар сарҳисоб қилиниб, муайян ишларга бириктирилган корхона ва ташкилотлар мутасаддиларининг маълумоти тингланди. Ҳар бир соҳа вакили билан алоҳида сўҳбатлашган вилоят ҳокими ўринбосари бажарилаётган ишларни масъулият билан амалга ошириш, берилган кўрсатма ва топшириқларни сифатли этиб бажариш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

         Бугун бевосита вилоят ҳокими ўринбосари 1-сектор маҳаллаларида бўлиб, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва бошқа секторлар раҳбарлари билан биргаликда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Туман солиқ инспекцияси раҳбари Ф. Турабоев бошчилигида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

         Раҳбарлар бевосита ободончилик ишларида намуна кўрсатиб, ўзлари иштирок этдилар.

         Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хонадонларнинг санитария ва гигиена ҳолатлари, кўча ва ариқлар тозалиги, дарахтларга шакл берилганлиги ва оқланганлиги, томарқа ер майдонлари хамда нотурар объектлар худудига экилган экинлар ўрганиб чиқилди.

         Тул маҳалла фуқаролар йиғинида ички ишлар бўлими, тибиёт ходимлари, миллий гвардия, фавқулода вазиятлар бўлими, ҳамда давлат хафсизлиги хизмати бўлими ишчи гуруҳи аъзолари томонидан "Маҳаллабай" тизими асосида ишлар олиб борилди. Фуқароларга ердан унумли ва самарали фойдаланиш, иссиқхона истиқболлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

         Бевосита Жавпая массивида бўлган вилоят ҳокими ўринбосари Ж.М. Ҳатамов туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев билан биргаликда ҳудудга сув тортиш ишларини кўздан кечирди. Жавпая массивига айни кунда қувурлар орқали сув тортиш ишлари давом этмоқда. Давлатимиз бюджетидан айни шу мақсад ижобати учун салкам 22 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

         Шунингдек, электр энергияси таъминотидаги ишлар ҳам жадаллик билан олиб бориляпти. Нур манбаи билан таъминлаш ишлари бугун олиб келинган трансформаторнинг созлаш ишлари билан давом этди.

         Айтиш лозимки, банк ходимлари, қишлоқ хўжалиги вакиллари ва айниқса, ҳоким ёрдамчиларининг ҳам Жавпаяда энг масъулиятли вазифалари бор. Бу аҳолини тарғибот ишлари орқали массивга жалб этиш, меҳнатнинг таги роҳат эканлигини амалда исботлашдан иборат. Аллақачон иссиқхона барпо этган фуқароларга ҳоким ёрдамчилари аҳоли тассаруфидаги майдонларни намунавий этиб ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам беришмоқда.

         Хуллас, Жавпаяда янги ҳаёт нафаси тобора бутун ҳудудни эгалламоқда. Жавпаяда яқин келажакда янги яшил экоҳудуд барпо этишга ишонган меҳнатсевар халқимиз ҳаракат ва интилиш қўлини астойдил ва маҳкам тутиб олганлар.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати